#NoComment
07.01.2024
1 152

Ўзбекистон Марказий банки 2023 йил ноябрь ойида дунёдаги энг кўп олтин сотувчи мақомини сақлаб қолди. Бу ҳақда Ворлд Голд Соунсил маълумотларида келтирилган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Марказий банки ноябрь ойида 11 тонна олтин сотган. Ўзбекистон қимматбаҳо металлар савдоси бўйича биринчи ўринда туради.
Қўшни Қозоғистон олтин сотиш бўйича 3 тонна кўрсаткич билан иккинчи ўринда.
Олтиннинг энг йирик харидори Туркия Марказий банки (25 тонна) бўлди. Кучли учликка Полша (19 тонна) ва Хитой (12 тонна) ҳам кирди.
Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 32,8 миллиард долларни ташкил қилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистон экспорт ва импортида улуши энг кўп давлатлар маълум қилинди
Статистика агентлиги бу бўйича маълумот берди.
Ўзбекистон Афғонистон билан қарийб 1 млрд 185 миллион долларлик шартнома имзолади
Учрашувда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 3 миллиард долларга етказиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганини таъкидланган.
Ўзбекистонда мавжуд рангли металларнинг катта захираси ҳақида маълум қилинди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълум қилишича, олтиннинг тасдиқланган захиралари 6,4 минг тонна, кумуш 24,6 минг тонна, мис 21,3 миллион тоннани ташкил этади.