Ўзбекистон
03.06.2025
312
Наманган шаҳрида “Кўчмас мулк: Расмийлаштириш. Муаммолар. Таклифлар” мавзусида Ўзбекистон нотариусларининг II Миллий Конгресси бўлиб ўтди. Конгрессга Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров модераторлик қилди.
Тадбирда 10 дан ортиқ ташкилот ва муассасалардан 300 дан зиёд иштирокчилар иштирок этишди. Шу билан бирга, тадбирда Россия, Арманистон ва Озарбайжон давлатларидан хорижий экспертлар ҳам иштирок этишди.
Конгрессда кўчмас мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ долзарб муаммоли масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, Адлия вазирлиги бошқармаси бошлиғи М.Хатамов “Кўчмас мулкни рўйхатга олишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори А.Саидов “Мулк ҳуқуқларини рўйхатга олишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш” мавзусидаги маърузалар қилишди.
Иштирокчилар айниқса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидовнинг маърузасини катта қизиқиш билан тингладилар.
Нотиқ ўз нутқида, хусусан, янги таҳрирдаги Конституциянинг 65-моддасида Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши, хусусий мулкнинг дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг конституциявий асослари яратилганлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга Конгресс иштирокчилари диққатини учта долзарб муаммога қаратди.
Булар:
1. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг барқарор эмаслиги.
2. Мулкдор ўз мулкидан эркин фойдаланишни чеклайдиган ҳолатларнинг мавжудлиги.
3. Мулкдорга етказилган зарар расман тан олинсада уни ундириш жараёнининг мураккаблиги.
Бу муаммоларни ҳал қилиш – Инсон ҳуқуқларини таъминлашдир. Нотариал ҳаракатларнинг мақсади ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлашдан иборат. Инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш жуда долзарб. Нотариал палата билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ўртасида бугун имзоланадиган меморандум ана шу мақсадларга қаратилган
.
Конгресс доирасида Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ўртасида ҳамкорлик меморанлдуми имзоланди.
Иштирокчилар нотариал тасдиқланган битимлардан келиб чиққан низоларни ҳал этиш билан боғлиқ суд амалиёти ҳақида Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Н.Аҳадованинг маърузасини қизиқиш билан тингладилар.
Шунингдек, хорижлик меҳмонлар кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш борасида ўзларининг тажрибалари ҳақида ўртоқлашдилар.
Конгресс якунлари бўйича кўчмас мулк билан ишлашда замонавий усулларни янада ривожлантириш ва жорий этиш истиқболлари белгилаб олинди.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.