currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Ўзбекистон

calendar

17.05.2021

eye

666

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Мамлакатимиз санъати ва маданияти оғир жудоликка учради. Миллий театр санъатимиз ва маданиятимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ва бетакрор истеъдод соҳиби, атоқли режиссёр, устоз санъаткор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Турсунович Йўлдошев шу йил 16 май куни 76 ёшида вафот этди. ​Б.Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент театр ва рассомчилик институтида режиссёрлик мутахассислиги бўйича таҳсил олди. ​Меҳнат фаолиятини Ўзбек давлат академик драма театри (ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театри) артисти лавозимида бошлади. Ўзининг шонли анъаналарига эга бўлган мазкур ижодий даргоҳда тез орада ўзига хос ёрқин услуби ва ижодий принципларига эга бўлган моҳир режиссёр сифатида шаклланди. Йигирма етти ёшида ушбу нуфузли театрга бош режиссёр ва бадиий раҳбар этиб тайинланди. Ўн уч йил давомида жамоада ишчан ижодий муҳит яратиш, театр репертуарини замонавий ҳамда мумтоз миллий ва хорижий асарлар билан бойитиш, иқтидорли истеъдод эгаларини тарбиялашга улкан ҳисса қўшди. 1984-2004 йилларда Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театрида бадиий раҳбар сифатида самарали фаолият кўрсатди. ​Санъатни чин дилдан севган, унга садоқат билан  хизмат қилишни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб билган ёрқин истеъдод соҳиби ўзбек режиссёрлик санъатида ўз ижодий мактабини яратди. Б.Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган “Абу Райҳон Беруний”, “Ибн Сино”, “Искандар”, “Нодирабегим”, “Юлдузли тунлар”, “Қора камар”, “Фармонбиби аразлади”, “Келинлар қўзғолони”, “Майсаранинг иши”, “Чеча”, “Аршин мололон” каби ўнлаб драматик асарлар миллионлаб санъат мухлисларининг қалбидан чуқур жой олиб, театр санъатимизнинг “олтин фонди”дан ўрин эгаллади. Ушбу асарларнинг аксарият кўпчилиги чет элларда ҳам катта муваффақият билан намойиш этилди. ​Миллий театр санъатимизни янги ғоя ва талқинлар, бетакрор асарлар билан бойитиш ҳақида тинимсиз изланиб яшаганБ.Йўлдошев майдон томошалари, оммавий маданий тадбирларни саҳналаштириш бўйича нафақат республикамиз, балки хорижий мамлакатларда ҳам эътироф этилган, бадиий тафаккури ниҳоятда кенг, ўз касбининг чинакам устаси ва фидойиси бўлган атоқли ижодкор эди. Улкан истеъдод соҳиби Б.Йўлдошевнинг ижодий фаолияти, ташкилотчилик салоҳияти айниқса мустақиллик йилларида ёрқин намоён бўлди. Мустақиллик ва Наврўз умумхалқ байрамлари ҳамда юртимиз ва чет элларда катта шуҳрат қозонган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалини, мақом ва бахшичилик, миллий ҳунармандчилик санъатларига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуманларнинг бадиий дастурларини яратиш борасида ўзини аямасдан, фидокорона хизмат қилганини халқимиз, маданий жамоатчилигимиз яхши билади ва юксак қадрлайди. Бутун онгли ҳаётини миллий санъатимизни равнақ топтиришга бағишлаган улуғ санъаткор 2009 йилда “Дийдор” ёшлар экспериментал театр-студиясини ташкил этиб, умрининг охирига қадар унга раҳбарлик қилиб келди. Ушбу студия фаолияти орқали ўнлаб иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, мумтоз миллий адабиётимиз намуналарини саҳналаштириш ва тарғиб этиш йўлида жонбозлик кўрсатди. Б.Йўлдошев ўзининг бой билим ва тажрибаси асосида ёшларга саҳна илми, режиссёрлик санъатининг назарий ва амалий масалаларидан сабоқ бериш мақсадида марказий телеканалларимиз орқали ғоят ибратли “Маҳорат дарслари”ни ўтказиб келди. Б.Йўлдошевнинг миллий санъатимиз ва маданиятимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У  «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби»  ҳамда  «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвонлари,  «Меҳнат шуҳрати» , «Фидокорона хизматлари учун»,  «Эл-юрт ҳурмати», “Буюк хизматлари учун” орденлари  билан мукофотланган эди. ​Халқимизнинг буюк санъаткор фарзанди, бетакрор шахс, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Баҳодир Турсунович Йўлдошевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади. ​​​Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, А.Арипов, О.Назарбеков, С.Саидов

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 011

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
997

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
921

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
899

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
1-сентябр 2023, 15:36
1 315

“Менинг ҳаётим хатолардан иборат”: “Шамси-Қамар” раҳбари Қамариддин Ортиқов билан суҳбат

Умуман унвонларни йўқотиш керак. Халқ артисти унвонини олган зўр спектакл саҳналаштиради дегани эмас. Унвон санъат асари яратиш гарантини бермайди. Бюрократия бу ҳаммаси. Ижодий ҳасад ижодкорларда жудаям ривожланган.

cover image
23-июн 2023, 12:47
958

Дам олиш кунлари қаерга бориш мумкин?

Дам олиш кунларини қандай ўтказган, қаерларга борган маъқул? Театрлар, спектакллар рўйхати, чипта нархлари, кўргазмалар, концерт ва очиқ ҳавода намойиш этиладиган фильмлар ҳақида маълумотлар.

cover image
19-феврал 2023, 03:46
2 798

Кино ва театрга оилавий борганда нимани билиш керак? Актриса Лола Элтоевадан якшанба тавсияси

Лола Элтоева эл севган актриса бўлиши билан бирга уч фарзанднинг онаси, севимли рафиқа. У якшанбани маданий масканларда ҳордиқ чиқариш билан ўтказишни тавсия қилади.

cover image
10-феврал 2023, 09:27
1 005

Якшанба тавсияси: Эркин Бозоров якшанбани болалар билан ўтказишни тавсия қилади