Ҳуқуқ
15.08.2024
590

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги конституциявий қонун шу мақсадга қаратилган. Қонун билан Вазирлар Маҳкамасининг вазифа ва ваколатларига доир бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар мустаҳкамланмоқда. Хусусан, ижро этувчи ҳокимиятнинг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, ижтимоий, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгиланмоқда.
Сенат ялпи мажлисида мазкур қонун муҳокама қилинди. Қонун бўйича маъруза қилган сенатор Шуҳрат Чўллиев Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирларни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби, уларнинг мажбуриятлари, вазифалари ҳамда шахсий жавобгарлиги аниқлаштирилаётганини қайд этди.

Қонунда Ҳукумат фаолиятининг масъулияти ва очиқлигини оширишга қаратилган қатор муҳим ўзгаришлар акс этган. Жумладан, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлар ҳар йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мамлакатимиз ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан ҳисобот тақдим этиши назарда тутилган.
Ҳукумат фаолиятида иш тартибини соддалаштириш учун янгича ёндашувни таъминлаш мақсадида мазкур қонун билан Вазирлар Маҳкамаси доирасидаги барча масалалар Ҳукумат мажлисларида ҳал этилиши белгилаб қўйилмоқда.

Шу билан бирга, вазирларнинг турли йўналишлар бўйича масъулияти ва шахсий жавобгарлиги кучайтирилмоқда.
Жумладан, ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликда ишни самарали ташкил этиши, бириктирилган соҳа ва тармоқларда ягона давлат сиёсатини самарали олиб бориши, уни ривожлантириш бўйича натижа ва оқибатлар учун шахсан жавобгар бўлиши белгиланмоқда.
Қизғин кечган муҳокамада сенаторлар мазкур қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг турли даражалари ўртасида изчиллик ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш тамойилига асосланиши, бу эса самарали давлат бошқарувининг асосий омили экани қайд этилди.
Сенаторлар маъқуллаган қонун давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришда унинг самарадорлиги ва аҳоли олдидаги масъулиятини янада оширади.
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.