currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнат қилиши

Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнат қилиши

#NoComment

calendar

14.04.2026

eye

63

Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнат қилиши

Бугунги глобаллашув шароитида меҳнат миграцияси жадал ривожланиб. Ўзбекистон Республикасида ҳам чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишлар ташкил этиб борилмоқда. Шу билан бирга хорижий мутахассисларни меҳнат фаолиятини олиб боришига оид меҳнат муносабатлари ҳам тартибга солиб келинмоқда. Бундай шахсларни меҳнат муносабатига киришишларида уларнинг ҳуқуқий мақоми муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикасининг 04.06.2021 йилда қабул қилинган ЎРҚ-692-сон “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги Қонунига кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакат ҳудудида бўлиши, яшаши ва меҳнат фаолияти аниқ тартибга солинган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқлардан фойдаланади ҳамда уларнинг зиммасида мажбуриятлар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 521-моддасига асосан: доимий яшовчи ва яшаш гувоҳномасига эга чет эл фуқароларига умумий меҳнат қонунчилиги тўлиқ татбиқ этилади, шунингдек, яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган шахсларга эса махсус қоидалар асосида меҳнат қонунчилиги қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун махсус тасдиқнома (рухсатнома) олишлари лозим. “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-642-сон Қонунга мувофиқ, меҳнат фаолиятига оид тасдиқнома ваколатли орган томонидан берилади ва ушбу ваколат ҳозирда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига юклатилган.

Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сон Қонунга кўра, айрим ҳолларда рухсатнома олиш тартиби соддалаштирилган тартибда, баъзи тоифалар учун эса рухсатнома талаб этилмаслиги мумкин.

Чет эл фуқаролари учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

— ариза Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали топширилади;

— ариза иш берувчи ёки чет эл фуқаросининг ўзи томонидан берилиши мумкин;

— ариза электрон шаклда рўйхатдан ўтказилади;

— белгиланган миқдорда йиғим ундирилади (одатда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари).

Ариза берувчи аризасида чет эл фуқаросининг шахсий маълумотлари, мутахассислиги ва касбий тажрибаси, иш берувчи тўғрисидаги маълумотлар, меҳнат фаолиятининг тури ва виза (масалан, “Э”, “В-1”, “В-2”, “С-3”) тури ҳақида маълумотлар кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларини ишга жалб этиш тартибида уларга бериладиган тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати мутахассиснинг тоифаси ҳамда фаолият йўналишига қараб фарқланади.

Хусусан, юқори малакали ва малакали мутахассислар, шунингдек Президент мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият юритиш учун жалб этилаётган ўқитувчи ва мутахассислар учун тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қилиш муддати давомида, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Шунингдек, кичик бизнесга кўмаклашиш марказларининг тавсиясига асосан янги лойиҳалар доирасида тор доирадаги мутахассис сифатида жалб қилинаётган чет эл фуқаролари учун ҳам тасдиқномалар айни шу тартибда — меҳнат шартномаси амал қилиш даврига, лекин кўпи билан уч йилгача расмийлаштирилади. Бундан ташқари, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилаётган, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузган тадбиркорлик субъектлари томонидан жалб этилаётган хорижий мутахассислар учун ҳам алоҳида ёндашув мавжуд.

Улар учун тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қилиш муддати асосида, бироқ уч йилдан ошмаган муддатга берилади. Бу тоифа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 августдаги ПҚ-286-сон қарори билан белгиланган саноат йўналишлари доирасидаги мутахассисларни қамраб олади. Шу билан бирга, юқоридаги тоифаларга кирмайдиган бошқа чет эл фуқаролари учун тасдиқномалар нисбатан қисқа муддатга — меҳнат шартномаси амал қилиш даврига, аммо бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши назарда тутилган.

Ишга қабул қилиш тартиби ва талаб этиладиган ҳужжатлар Меҳнат кодексининг 124-моддасига мувофиқ:

— паспорт ёки ID-карта;

— меҳнат дафтарчаси (ёки электрон маълумот);

— диплом ёки малака сертификати;

— солиқ идентификация рақами (СТИР);

— ЖШШИР (мавжуд бўлса);

— жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси;

— ҳарбий гувоҳнома (тегишли ҳолларда);

— Чет эл фуқаролари учун қўшимча равишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун тасдиқнома (рухсатнома) талаб этилади.

Шуни таъкидлаш керакки, қонунчиликка кўра чет эл фуқаролари меҳнат ҳуқуқларидан маҳаллий фуқаролар билан тенг равишда фойдаланади.

Меҳнат кодексининг 525-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилишнинг ўзига хос жиҳатлари белгиланган. Ушбу модда умумий асослардан ташқари қўшимча ҳуқуқий механизмларни ҳам назарда тутади.

Хусусан, чет эл фуқаросининг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат — тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаши ёки унинг бекор қилиниши меҳнат шартномасини бекор қилиш учун мустақил асос ҳисобланади. Агар тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаса, меҳнат шартномаси айнан шу муддат тугаган кунда бекор қилиниши лозим. Бу ҳолатда иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари автоматик равишда якунланади.

Шу билан бирга, агар тасдиқнома ваколатли орган томонидан бекор қилинса, меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан тегишли хабарнома олинган кунда бекор қилинади. Бунда хабарнома Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан юборилади.

Мазкур тартиб чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини қатъий ҳуқуқий асосда тартибга солиш, шунингдек, меҳнат бозорида қонунийлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Ахрор Казаков,
"Адолат" МҲАМ  бўлим бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 434

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 370

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


27-март 2026, 07:04
1 019

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


18-март 2026, 09:11
1 001

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.