Ўзбекистон
10.07.2023
1 395

6–9 июль кунлари Туркиянинг Анқара шаҳрида таэквондо WТ бўйича 10-Туркия Очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этди. Кадетлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида тўрт кун давом этган мусобақада терма жамоамиз жами 8 та медаль қўлга киритди. Катталар тоифасида Никита Рафалович, Жасур Жайсунов ва Мадинабону Маннопова олтин, Нажмиддин Қосимхўжаев кумуш, Омонжон Отажонов эса бронза медалларига эга чиқишди. Шунингдек, ўсмирлар ўртасида Лайло Ҳасанова бронза, кадетлар ўртасида Ислом Акчурин ва Азизбек Сатторовлар олтин медални ўзиники қилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада умумий ҳисобда 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Катталар ўртасидаги беллашувларда ғолибликни қўлга киритган спортчиларимиз Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида 20 рейтинг очкосига эга бўлди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Биринчи бор икки нафар ўзбекистонлик таэквондочи рейтинг орқали Олимпиадага йўл олди
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди.
Париж-2024: Ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.
Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда
Мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олгани ёки мулкий манфаатдор бўлгани учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзбекистонлик ёш стол теннисчилар халқаро мусобақада 8 та медаль жамғаришди
Жазоирда стол тенниси бўйича “WТТ Youth Contender” мусобақаси бўлиб ўтди.