Ўзбекистон
29.03.2023
2 720

Дунёда ҳеч қайси давлат сиёсий, ҳуқуқий ёки халқаро мақомидан, ушбу ҳудуднинг мустақиллиги, ўзини ўзи идора қиладими ёки бошқа тарзда чекланганлигидан қатъи назар, бирор бир айирмачилик ҳолатига дуч келмаслиги керак. Ҳар бир шахснинг у хоҳ эркин фуқаро бўлсин, хоҳ жиноятчи, ҳар қандай ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. Эркин фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари давлат қонунларида ёки давлатлараро қабул қилган шартномаларда белгилаб қўйилган бўлса, жиноятчиларнинг ҳам баъзи чекланмаган ҳуқуқлари соҳаларига кўра, кодекс ёки бошқа норматив актларда белгиланган. Шулар қаторида жиноят содир қилган шахсларни ушлаб беришда давлатлараро конвенциялар, келишув ва шартномалар мавжудлиги бу инсоннинг ҳаётига, келажагига бефарқ эмаслигини кўрсатади. Конституциямизда, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган. Шунга қарамасдан ҳар бир фуқаро ўзини давлат ҳимоясида эканлигига ишончини мустаҳкамлаши ва буни эса давлат кафолатлаши зарур бўлади. Бизнингча, давлатнинг ўз фуқаросини ушлаб бермаслигини асословчи далилларни, биринчидан, умумэътироф этилган принцип - давлат суверенитетига бўлган ҳурмат ҳамда иккинчидан, шахс ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар занжиридан иборат бўлган муносабат билан изоҳлаш мумкин. Халқаро битимларнинг умумлашмаси ушлаб беришни рад этиш учун кўпгина сабаблар мавжудлигини кўрсатади. Хусусан, инсон ҳуқуқлари тизими барча ҳолатларда мутлақо ва сўзсиз ҳимояланиши лозим бўлган ҳуқуқлари, қийноқ ва бошқа шавқатсиз, ғайриинсоний ёки шахс қадр-қимматини камситувчи муомала ёки ўлим жазосини қўлламаслик ҳуқуқини эслаб ўтишимиз зарур. Ушбу ҳуқуқнинг алоҳида юридик мақоми шахс дахлсизлиги ва шахснинг инсоний қадр-қиммати билан белгиланади. Давлат ўз фуқаросини бошқа давлатда содир этган жинояти учун ўша давлатга ушлаб бермаслиги халқаро ҳуқуқда умумэътироф этилган қоидага айланиб улгурган. Шу билан бирга, халқаро шартномаларга асосан, давлатлар ўз фуқароларини ушлаб беришни рад этиши жиноятчини жазосиз қолишини англатмайди. Бу каби қоидалар мамлакатимиз қонунчилигида процессуал норма сифатида Жиноят процессуал кодексида ўз аксини топса-да, уни Конституциявий нормага айланиши давлат ва унинг фуқароси ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштиришга ҳамда фуқароларнинг давлатга бўлган муносабатини, яъни ишончи ортишига олиб келади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, экстрадиция қилиниши талаб қилинаётган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлса ҳамда Ўзбекистон Республикаси бошқа давлатлар билан имзолаган шартномалар ва битимларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, шахсни бериб юборилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги нормани янги қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23-моддасига киритилиши муҳим деб ҳисоблаймиз. Бу норма орқали мамлакатимиз ўз фуқароларини ҳимоя қилишни янги босқичига ўтганлигидан далолат беради ва ўз фуқаросини ҳеч қачон ташлаб қўймаслигини кафолатлайди.
Дилдора Умарханова, юридик фанлар доктори, профессор
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Халқаро қидирувдаги икки ўзбекистонлик БААдан экстрадиция қилинди
Улар катта миқёсдаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
Интерпол қидирувида бўлган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Ушбу шахс фирибгарлик ва хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғуллангани айтилмоқда.
Одам савдоси билан шуғулланиб келган ўзбекистонлик Малайзиядан Ўзбекистонга қайтарилди