Ўзбекистон
07.09.2023
1 290

Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан халқаро миқёсда Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган жиноятчиларни экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилган. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, ўзаро ахборот алмашинуви ва ҳамкорликдаги тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ҳамда Халқаро жиноий полиция Интерпол томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги вакилларининг бевосита кўмагида, Тошкент ва Абу-Даби шаҳарлари миллий марказий бюролари ўртасида ўтказилган тадбирлар ва аввал икки томонлама учрашувларда эришилган келишувларга асосан катта миқёсдаги фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга эълон қилинган жиноятчиларни топшириш ишлари амалга оширилган. “Шу тариқа, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида аниқланган жиноятчиларнинг изига тушишга муваффақ бўлишди”, дейилади хабарда. БАА ваколатли органларининг ижобий қарори натижасида қидирувдагилар Тошкентга етказилиши мақсадида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
“Умра” амалларини бажариш учун йўлга чиққан икки ўзбекистонлик Дубайда қолдириб кетилди
Улар фирибгарнинг тузоғига илинганлигини англаб, Бош консулликка мурожаат қилган.
Интерпол қидирувида бўлган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Ушбу шахс фирибгарлик ва хорижий фуқароларни Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ўтказиш билан шуғуллангани айтилмоқда.
Одам савдоси билан шуғулланиб келган ўзбекистонлик Малайзиядан Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон ўз фуқароларини бошқа давлатга ушлаб бермайди
Бошқа давлатда жиноят қилган шахсни ўша давлатга ушлаб бермаслик ҳақидаги норма Янги Конституцияда мустаҳкамланмоқда. Унга кўра, экстрадиция қилиниши талаб қилинаётган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлса уни бериб юбориш мумкин эмас.