Ўзбекистон
26.12.2023
1 152
© Фото: TrendЎзбекистон ва Қирғизистон 2024 йилдан бошлаб 12 та русумдаги автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида, деб хабар берди Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев.
Айни пайтда “ЎзАвтосаноат” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Олтин-Тулпар” номли автомобиль йиғиш заводини ишга туширишга тайёргарлик кўрилаётганини алоҳида таъкидлади.
Маълумотларга кўра, завод қурилиш-монтаж ишларини якунлаб, келгуси йилда ишга тушиши кутилмоқда.
Лойиҳа Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Умумий ишлаб чиқариш режаси 30 мингта автомобиль ва тижорат автомобилларини ташкил этадиган лойиҳани уч босқичда амалга ошириш режалаштирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи пост сентябрда фойдаланишга топширилади
Ҳозирда “Учқўрғон” чегара божхона постининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Бишкекка жўнаб кетди
Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ саммитида иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағасини қабул қилди
Учрашувда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.