currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Тожикистон ўртасида тарихий шартнома имзоланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тарихий шартнома имзоланади

Ўзбекистон

calendar

18.04.2024

eye

1 803

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тарихий шартнома имзоланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Умуман, ташриф давомида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат, жумладан:

– Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

– давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари, халқаро автомобиль ва авиация қатновлари тўғрисидаги битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённомалар;

– Ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

– маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик, агросаноат мажмуидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича «йўл харита»лари;

– Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Сўғд вилояти, Қашқадарё вилояти ва Хатлон вилояти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва 2024-2026 йилларга мўлжалланган «йўл харита»лари ҳамда бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 942

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


20-феврал 2026, 11:16
806

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


8-март 2026, 05:28
740

Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?

Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади


19-феврал 2026, 07:28
730

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.

Мавзуга доир янгиликлар: