Ўзбекистон
07.11.2023
1 614

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 2023 йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича амалга оширган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлар ишлаб чиқилиб, “Онлайн маҳалла” платформасига жойлаштирилди. Бундан ташқари, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича регламент тасдиқланди. Йил якунига қадар республикамизда 127 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида”ги Конвенциясини ва хорижий тажрибани чуқур таҳлил қилган ҳолда ундаги халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласи ўрганилган. Ўрганиш натижасида, Конвенцияни ратификация қилиш бўйича Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 1 млн. 200 минг камбағал оилалар рўйхати шакллантирилиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлар ишлаб чиқилиб, “Онлайн маҳалла” платформасига жойлаштирилди. Бундан ташқари, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича регламент тасдиқланди. Йил якунига қадар республикамизда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишлар жадал давом этмоқда!
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.