Ўзбекистон
01.04.2024
1 350
© Фото: hudud24.uzИқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази UNICEF билан биргаликда Ўзбекистондаги болаларнинг монетар камбағаллиги даражасини баҳолади. Тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди.
2021 йилда ўтказилган сўровда 10 минг хонадон иштирок этган бўлса, 2023 йилда мамлакат бўйлаб 16 мингдан ортиқ оила ўрганилган.
Ўзбекистонда уч йил ичида болалар камбағаллиги 7,8 фоиз пунктга камайди. Натижаларга кўра, болалар камбағаллиги даражаси 2021 йилдаги 21,5 фоиздан 2023 йилда 13,7 фоизгача камайди. Асосан, қишлоқ жойларда болаларнинг камбағаллик даражаси 24,6 фоиздан 14,5 фоизгача, шаҳарларда эса 18 фоиздан 13 фоизгача камайди.
Тадқиқот шуни кўрсатганки, болалар камбағаллиги даражаси энг паст бўлган ҳудудлар Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри бўлса, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эса болалар камбағаллигининг нисбатан юқори экани қайд этилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, ижтимоий нафақалар бўлмаса, мамлакатда болалар камбағаллиги даражаси 1,6 баравар ошади. Бу Статистика агентлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўтказилган уй хўжаликлари бюджетини ўрганиш маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.