Ўзбекистон
08.10.2023
1 453

Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистонда 33 мингдан ортиқ оила ажрашган. Бу ҳақда ЎзA хабар берди. Келтирилишича, мамлакатдаги оилавий ажрашишлар сабаб, жорий йилнинг ўтган 8 ойида 25 минг нафарга яқин болалар ота ёки онанинг тўлиқ меҳридан бебаҳра қолмоқда. Оилавий ажримларнинг асосий қисми, эр-хотиннинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги, фарзандсизлик, учинчи шахс аралашуви, узоқ вақт бирга яшамаганлик, молиявий қийинчиликлар, хиёнат, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар истеъмоли сабабли келиб чиққан. Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда 9 млн 600 мингдан зиёд оила мавжуд. 2022 йилда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “xotin-qizlar.uz” миллий платформаси яратилган. Унга маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан “Хонадонбай”, “Фуқаробай” ёндошув асосида мамлакатдаги 17,8 млн.дан зиёд хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар киритилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.