Ўзбекистон
04.01.2024
1 273

Аи-80 бензини кўп мамлакатларда тақиқланган бўлиб, ҳатто нефть маҳсулотларини тўлиқ импорт қиладиган Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам аллақачон истеъмолдан олинган. Ҳозирча минтақада фақат Ўзбекистон ва Афғонистонда Аи-80 бензинидан фойдаланиш давом этмоқда.
Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати “Xabar.uz”га маълум қилган.
Қайд этилишича, Аи-80 бензини кўп мамлакатларда тақиқланган бўлиб, ҳатто нефть маҳсулотларини тўлиқ импорт қиладиган Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам аллақачон истеъмолдан олинган. Ҳозирча минтақада фақат Ўзбекистон ва Афғонистонда Аи-80 бензинидан фойдаланиш давом этмоқда.
Вазирликнинг билдиришича, 2025 йилга бориб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 ишлаб чиқарилиши тўхтатилса, 2026 йилга бориб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиғича сифатлироқ ёқилғи ишлаб чиқаришга ўтказилади.
Ёқилғи бозорида тақчиллик кузатилмаслиги ва истеъмолда узилиш бўлмаслиги учун чора-тадбирлар режалаштирилган. Хориждан бензин олиб кирувчи субъектлар фаолиятини кенгайтириш орқали истеъмол бозорини бир маромда ушлаб турилади. Tatneft, Saneg ва “Лукойл” каби хорижий сармоядорларга кўпроқ заправкалар қуриш имкони берилади.
“Натижада маҳаллий тадбиркорлар билан бўладиган рақобат самараси ўлароқ бозорда ёқилғи сифати ва нарх барқарорлигига эришиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, айни вақтда Аи-80 бензинига нарх белгилашда маълум чегарадан ўтмаслик бўйича таклиф тайёрланмоқда.
Худди метан газ заправкаларида бир метр куб газ учун энг юқори нарх 3250 сўм этиб белгиланганидек, Аи-80 бензинига ҳам маълум қиймат таклиф этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Ўзбекистон ва Хитой бензин ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ҳамкорлик қилади
Лойиҳа асосида “Евро-5” синфидаги, юқори октанли бензин ишлаб чиқаришга ўтиш ва “Евро-2” синфидаги АИ-80 бензинидан воз кечиш белгиланган
Ўтган ойда “заправка”ларда 6 млн литр сифатсиз бензин аниқланди
“Ўзенергоинспекция” томонидан 91 ҳолатда 6 млн 105 минг литр нефт маҳсулотларининг сифацизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинган.
“Заправка”ларда АИ-100 маркали автобензин пайдо бўлди
АЁҚШларда сотилаётган мазкур маркадаги бензин нархи ҳам маълум.
AИ-80 бензини нархи ошмайди — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси
Республикадаги 2 мингдан ортиқ AЁҚШларнинг 99 фоизида AИ-80 бензини 6800 сўмгача бўлган барқарор нархларда сотилаётгани маълум қилинди.