Ўзбекистон
13.04.2024
758
© Фото: hudud24.uz“Ўзбекистон темир йўллари” Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси бўйича танлов эълон қилди.
Компания барча истеъдодли дизайнерларни поезднинг ўзига хос ва жозибали ташқи кўринишини яратишга таклиф қилди.
Танлов ғолиби 100 миллион сўм миқдоридаги мукофотга эга бўлади. Поездда ғолибнинг бош ҳарфлари ҳам тасвирланади.
Танлов шартлари:
Техник топшириқ билан «Ўзбекистон темир йўллари» сайти орқали танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Hyundai Rotem тезюрар электропоезди, хусусан, Тошкент ва Хива ўртасидаги темир йўл қатнови учун харид қилиниши режалаштирилган. Поезд 7 та вагондан иборат бўлиб, 351 нафар йўловчига мўлжалланган ва 250 км/соат тезликка эриша олади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.