Life Style
04.06.2025
577
Бугун бозорларда, дўконларда, онлайн савдоларда ҳар куни минглаб харидлар амалга оширилади. Аммо кўп ҳолатларда истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини билмагани сабабли ҳақини талаб қила олмайди. Қуйида харидор сифатида билишингиз шарт бўлган 5 асосий ҳуқуқий факт келтирилади.
1. Сиз харид қилган маҳсулотда нуқсон аниқланса, алмаштириш ёки пулни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига кўра:
▪️агар товарда нуқсон аниқланса, сиз уни янгисига алмаштириш;
▪️ камайтирилган нархда қолдириш;
▪️ ёки тўлиқ пулни қайтариб беришни талаб қилишингиз мумкин.
Бу ҳуқуқ сотиб олинган кундан бошлаб 24 соат ичида амал қилади. Агар товар кафолатли бўлса — у ҳолда кафолат муддати мобайнида кучда бўлади.
3. "Маҳсулот алмаштирилмайди" деган ёзув — қонунга зид
Кўплаб дўконларда: “Маҳсулот алмаштирилмайди” деган ёзувни кўриш мумкин. Бу мутлақо қонунга зид. Қонунга кўра, нуқсонли товар истеъмолчи хоҳишига кўра:
▪️ янгисига алмаштирилиши;
▪️ таъмирланиши;
▪️ ёки пули қайтарилиши керак.
Агар сотувчи рад этса, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Агар реклама орқали:
▪️ маҳсулот ҳақида нотўғри ахборот берилган бўлса;
▪️унинг фойдаси бўрттирилган ёки алдамчи маълумот берилган бўлса;
Сиз Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига шикоят қилишингиз мумкин. Нотўғри реклама — қонунбузарлик ҳисобланади.
Агар сиз “акция” ёки “скидка”да харид қилган бўлсангиз ҳам, товарда нуқсон бўлса, у ҳолда:
▪️ сотувчи таъмирлаш;
▪️ алмаштириш;
▪️ ёки пулни қайтариш мажбуриятидан озод эмас.
Кафолат ҳам арзонлаштирилган маҳсулот учун тўлиқ амал қилади. Бу — истеъмолчининг ажралмас ҳуқуқи.
Ҳар бир фуқаро истеъмолчи сифатида ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши ва ҳимоя қила олиши зарур. Қонун — харидорни ҳимоя қилади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.