currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда коррупцияни жиловлаш мумкинми?

Ўзбекистонда коррупцияни жиловлаш мумкинми?

Ўзбекистон

calendar

16.06.2021

eye

332

Ўзбекистонда коррупцияни жиловлаш мумкинми?

Иқтибослар: Шоир Абдулла Орипов қилган суҳбатларимиздан бирида порахўрлик каби иллатларни одамнинг тирноқларига ўхшатган эдилар, яъни у тугамайди, ўсиб чиқаверади, фақат вақт-вақти билан мунтазам қирқиб туриш керак. Коррупцияни батамом енга олган мамлакат йўқ. Халқаро рейтингда биринчи ўринда турадиган Янги Зеляндия 100 баллдан 89 балл олган, холос. Аммо коррупцияни самарали жиловлай олган мамлакатлар бор. Уларнинг тажрибаси бизга фойдалидир. Шундай қилиб… *** ОЛМОНИЯ Немис амалдорларини пора эвазига оғдириб олиш деярли имконсиз, чунки улар бир лаҳзада барча нарсадан – мансабидан, имтиёзлардан, жумладан, кафолатланган пенсиядан қуруқ қолишдан қўрқади. *** 1998 йилда Олмонияга борганимизда Бош прокуратура, Олий Суд. Бундестаг (парламент) каби турли идораларда бўлдик. Ўзбекчилик – чопон, дўппи, Чуст пичоғи каби совғалар олиб олганмиз. Қайси идорага кириб раҳбариятига совға қилсак, аввал рад этади, жуда қўймасак, ходимини чақириб, қанча туришини сўраб, кирим қилиб, ҳужжатлаштириб қўяди. Чунки 5-7 доллардан қиммат нарса совғага олиш мумкин эмас экан. *** Биз ўзбек мусаввири Исфандиёрнинг “Олтин куз” асари Лувр музейида сақланадиган ягона Осиёлик замонавий рассомнинг асари эканидан фахрланамиз. У қандай Луврга олинган? Бу Ўзбекистон раҳбари Франция Президенти Миттеранга совға қилган асардир. У ўзига олиши мумкин бўлмаганидан, музейга топширган. *** ЭСТОНИЯ 1990-йилларда Эстонияда коррупция ва уюшган жиноятчилик чуқур илдиз отган эди. Ушбу мамлакат коррупцияни ахборот технологиялари хизматларининг бошқарувга ва давлат хизматларига фаол жалб қилиш орқали жиловлади. Бугунги кунда Эстония Европа иттифоқида IT-технология соҳасидаги илғор мамлакат ҳисобланади. Мамлакат тўлиқ бепул Wi-Fi билан, 98 фоиз ҳудуди эса симсиз интернет билан қамраб олинган. *** Мен айнан “электрон ҳукумат” тизимини ўрганиш учун 2015 йилда Эстонияда бўлганман ва турли даражаларда ўрганганман. Кўрганманки, ҳатто қувурдан сув оққан киши сантехникка ҳам интернетдан буюртма беради, тиши оғриган киши стомотолог қабулига ҳам уйидан туриб ёзилади, фирма очмоқчи бўлган киши ҳам уйидан туриб, тегишли шаклни тўлдирган ҳолда ҳужжат топширади ва тез муддатда олади… Амалдорлар ва фуқаролар қарийб мулоқот қилмайди ёки бир-бирини жуда камдан-кам ҳолларда кўради. Эстонияликлар солиқ декларациясини электрон тарзда топширади. Масалан, 2010 йилдаёқ 97 фоиз декларация интернет орқали юборилганди. Юридик шахсни рўйхатга олиш 15 минутда ҳал бўлади, бунда тадбиркор кабинетма-кабинет сарсон бўлмайди. Эстония 2007 йилда дунёда биринчи бўлиб ўз фуқароларининг сайловда электрон тарзда овоз бериш имкониятини яратди. Ана шу тартибда е-мактаб, е-полиция, е-тиббиёт тизимлари ишлайди. СИНГАПУР Мустақилликка эришган вақтда Сингапурда коррупция ниҳоятда авж олган эди. Ли Куан Ю бу даврни шундай ифодалайди: “Коррупцияни йўқотишда ишни ўз дўстларингиздан учтасини панжара ортига ўтқазишдан бошланг. Нима учунлигини сиз ҳам, улар ҳам яхши биласизлар… Иккинчи омил – бозор даражасига мос келувчи маошдир”. *** Сингапурда коррупцияга қарши ишончли, институционал ва комлекс тизим яратилди. Бу тизим мустаҳкам қонунлар, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, давлат хизмати ҳамда жамоатчилик назоратини қамраб олди… Бугун бирор бир сингапурлик муаммони пора эвазига ҳал қилмайди, порага дуч келса, давлат идорасини хабардор қилади. ХИТОЙ Буни Шарқ дейдилар. Хитойда бошқарув тизими асрлар давомида коррупциянинг турли кўринишларини одатга айлантирган, пора қарийб қонунийлашган бўлган. Масалан, Цин династияси даврида давлат амалдори совға билан келмаган мурожаатчини қабул қилмаслик ҳуқуқига эга бўлган. Майдароқ амалдорга ғоз, каттароқ лавозимли амалдорга эса бутун бошли тўнғизни совға қилиш керак бўлган. *** Бу ерда коррупцияга қарши дунёдаги энг қаттиқ қонунлар ҳаётга татбиқ этилган, катта миқдорда коррупция жиноятини содир этганлар умрбод озодликдан маҳрум этилиши ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. …Офицер каскада ва қора кўзойнакда турибди. Чўккалаб олган айбдорларнинг кўзлари боғланган. Жаллод тўппончасини чиқаради ва айбдорларни гарданига ўқ узади. Худдики оддий ишини қилгандек. Сюжет тахминан беш сония давом этади. Сўнг диктор ним табассум ва расмий овозда шундай дейди: “Ҳурматли ўртоқлар, сиз ҳозиргина коррупционер-амалдорларнинг қатлини томоша қилдингиз. Энди эса эртанги об-ҳаво маълумотлари билан танишинг”. *** Хитойлик экспертларнинг ҳисоб-китобига кўра, ХХРнинг коррупция туфайли иқтисодий йўқотишлари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 13 – 17 фоизини ташкил қилади. Давлат маблағларининг 20 фоизга яқини ноҳалол амалдорларнинг чўнтагига бориб тушган. *** Хитойда коррупционерларнинг миллиардлик мол-мулки мусодара қилиниб, уларнинг оиласига қатл пайтида ишлатилган икки дона ўқ учун 8 юан миқдорида ҳисоб ҳам юборилади. *** Сўнгги 30 йил давомида Хитойдан 4 мингдан ортиқ партия амалдорлари қочиб кетган. Улар ўзлари билан 7,1 миллиард доллардан ортиқ маблағни олиб кетишган. ГОНГКОНГ Коррупцияга қарши учта таъсирчан чора қўлланди: Биринчи чора. Амалдорлар учун айбсизлик презумпцияси бекор қилинди. Иккинчи чора. 1974 йили Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссия тузилган. На ички ишлар вазирлиги, на хавфсизлик идоралари комиссия ишига аралаша олмайди. Учинчи чора. Оддий одамлар ва журналистларга порахўрлар ҳақида маълумот бериш имконияти берилган. Бундан ташқари, Гонгконгда пора берувчиларни жазолаш бекор қилинган. Амалдор ҳар доим айбдор. ГУРЖИСТОН Гуржистон 2003 йилда коррупцияни қабул қилиш индексида 1,8 балл билан Афғонистон, Ироқ ёнида эди… Аммо 2006 йилга келиб, Гуржистоннинг юқорида қайд этилган индекси 2,8 га, 2012 йилда эса 5,2 га кўтарилди. 2010 йилда мамлакат аҳолисининг бор-йўғи 2 фоизигина охирги 12 ойда пора берганини маълум қилган. *** Гуржистон бир кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг 16 минг ходимини ишдан бўшатди. Чунки йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари амалда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳеч қанақа иш қилмаслигини ҳамма билар эди. Уларнинг аксарияти йўлда фақат пора олиш учун турар эди, холос. *** Янги солиқ кодекси 2005 йилда қабул қилинди. Жами 21 солиқ туридан фақатгина 7 таси қолди. Уларнинг аксарияти бўйича ставкалар пасайтирилди. Мамлакат коррупцияни жиловлаб, барқарорлик ва фаравонлик босқичига кирди. Карим БАҲРИЕВ

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 744

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 714

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 604

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 580

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
23-июн 2021, 09:09
356

Пора — инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

cover image
18-май 2024, 12:10
352

Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда

Мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олгани ёки мулкий манфаатдор бўлгани учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.

cover image
25-июл 2023, 11:33
837

Жиззахда она-бола мактаб директорлари қарийб 150 млн сўм давлат пулини талон-торож қилди

Она аслида мактабда ишламаган турмуш ўртоғига салкам 50 млн, ишдан бўшаган ходимга эса 2 йил мобайнида 23 млн сўм миқдоридаги пулларни ноқонуний тўлаб юрган.

cover image
24-июл 2023, 11:40
538

Салкам 2 минг “кўки” эвазига “права” олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.