Ўзбекистон
05.09.2023
1 117

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан, миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларни бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, лойиҳа билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш бўйича кўрилаётган чоралар, хусусан “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида жорий этилган ахборот дастурларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бунда, жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида тиббий кўрсатма асосида ёки меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ёхуд йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош-кийимда ёки спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан, шунингдек, қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Қонунни кимлар ёзади? Фуқаролар ҳам қонун ишлаб чиқа оладими?
Конституцияда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи деган институт мавжуд. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ваколат ҳаммага ҳам берилмайди, маълум субъектларда бу ваколат бор. Hudud24.uz қуйида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Парламентга киритиш ҳуқуқи ҳақида тушунтиради.
Грузиядаги митингларга сабаб бўлган мунозарали қонун лойиҳаси парламентдан қайтариб олинди
Фуқароларнинг норозилигига сабаб қонун, уларнинг фикрича, «Грузиянинг Европа интеграцияси»га тўсқинлик қилмоқда. АҚШнинг маҳаллий элчихонасининг айтишича, қонун «Кремлдан илҳомланган». «Грузия орзуси» партияси Кремль билан ҳаддан ташқари дўстона муносабатда бўлиб, сўнгги йилларда мамлакатни авторитаризм сари етаклагани айтилади.