Ўзбекистон
15.05.2023
1 439

Айни дамда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондаги 5 та сиёсий партияга 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги президент сайловида иштирок этишга рухсат берилди. МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров партиялар томонидан белгиланган муддатда Сайлов кодексининг 63-моддасида кўрсатилган барча ҳужжатлар тақдим этилганини маълум қилди. Комиссия аъзолари бир овоздан сайловда иштирок этиш учун ижозат бериш тўғрисидаги қарорларни маъқуллаб овоз берди. Сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига сайловда иштирок этишга ижозат берилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкалари топширилди. 1 июнга қадар сиёсий партиялар Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон президентлигига номзодни рўйхатга олишни сўраб ариза билан мурожаат этиши мумкин. Ўзбекистонда 9 июл куни бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги президент сайловларига Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев номзоди, Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов номзоди, «Адолат» партиясидан Робахон Маҳмудова, Экологик партиядан Абдушукур Хамзаев номзодлари кўрсатилди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тасдиқлади
Марказий сайлов комиссияси овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилди.
Президентлик сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
Бугун президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тугайди. Эртага “сукунат куни”
Нигериядаги президентлик сайловлари натижаси тўлиқ кўрсатилмаяпти — аҳоли овозлар сохталаштирилишидан хавотирда
Сайлов органи ҳозирда сиёсий партиялар томонидан танқид қилинмоқда, уларнинг айтишича, INEC томонидан тўпланган ва эълон қилинган натижалар алоҳида сайлов участкалари тақдим этган натижаларга мос келмаяпти.