Ўзбекистон
18.01.2021
1 016

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган вакцина келтирилиши ҳақида маълумот берди. Маълум қилинишича, GAVI (“Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс”) ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди, — дейди Б. Юсупалиев. — Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда. Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Юртимизда -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд ва хозирги кунда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус xавфсиз иммунизация шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш, айниқса, вакцинатор, реаниматологлар ва бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди. Юртимизда 2-8 ℃ ҳароратга мўлжалланган совуқлик занжири инфратузилмаси мавжуд бўлиб, бу тизим ЖССТнинг барча талабларига жавоб беради ва хавфсиз эмлаш амалиётини кафолатлайди. Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Сергелидаги портлаш оқибатида 163 киши жабрланган – ССВ
Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.
Намангандаги ҳолат бўйича ҳеч ким интервью бермаслиги ҳақида топшириқ бўлгани ростми? ССВ расмий ахборот берди
Ижтимоий тармоқларда журналистлар саволларига “Администрациядан буйруқ бўлган, интервью берилмайди” мазмунидаги жавоб акс этган видеолавҳа тарқалди.
“Ўзбекистонда кўкйўтал касаллиги бўйича эпидемиологик вазият барқарор” – Нурмат Отабеков
Кўкйўтал мавсумий характерга эга бўлиб, куз-қиш даврида кўпроқ қайд этилиши мумкин ва аксарият ҳолларда эмланмаганлар, тўлиқ эмлаш курсини олмаганлар ҳамда баъзи ҳолларда эмлашдан кейин иммунитет шаклланмаган болаларда кузатилади.
Коронавируснинг янги штамми “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин
Халқаро эпидемиологлар ҳадемай COVID-19 Ер юзида яна касалланишлар сони ортишига сабаб бўлишини прогноз қилмоқда.