Ўзбекистон
10.10.2023
1 502

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳ поездда эконом классдан VIP классга жойини ўзгаритириш учун поезд бошлиғига 15 АҚШ доллари берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, турист поезд кузатувчикари( проводник) олдига бориб, 10 АҚШ долларига сотиб олган чиптасини 15 АҚШ доллари бериб, Vip классга алмаштирган. Ҳолат юзасидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати муносабат билдирди. Ушбу ҳодиса 2023 йилнинг 6 июль кунида бўлиб ўтган, 10 июль куни поезд бошлиғи мазкур ҳолат бўйича лавозимидан озод этилган. Вагон кузатувчилари стюардларга бу каби ҳодисалар қайтарилмаслиги бўйича тегишли йўриқномалар билан тушунтириш ишлари олиб борилган. “Ҳозирги кунда “Afrosiyob” электропоездларининг барчасида ишчи гуруҳ томонидан текширув амалга оширилмоқда. Бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун назорат ўрнатилган. Сизлардан эски маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз”, – дейилади муносабатда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.