Life Style
01.02.2024
1 522

“Пахтакор” футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини Англияда давом эттиради. Бу ҳақда Тошкент клуби расмий сайти хабар берган.
Ўзбек футболи тарихида илк бор футболчимиз Ўзбекистондан Англияга тўғридан-тўғри йўл олди. “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ клуби “Брентфорд”да давом эттиради.
Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, Муҳаммадали 30 июнга қадар “Брентфорд”да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби футболчимизни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Маълумот ўрнида, Ўринбоев “Пахтакор”да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.

“Шу тариқа, иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган “Пахтакор” академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган”, — дейилади клуб хабарида.
Қайд этиш мумкин, “Брентфорд” АПЛ 20-туридан кейин 22 очко билан 15-ўринда бормоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
ОЧЛ нимчоракфинал босқичига қуръа ташланди. Бензема Наманганга келадиган бўлди
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар Лигаси нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Криштиану Роналду Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Энди ТОП-5да фақат Шомуродов эмас. 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи Франция вице чемпиони сафига ўтади
"Манчестер Сити" — Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсум ғолиби