Ўзбекистон
17.06.2024
1 186

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида 10-17 июнь кунлари Латвиянинг транспорт ва логистика соҳасидаги йирик "Kreiss" компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ишчи ташрифи ташкил этилган.
Ташриф давомида Латвия томони Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ва Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
"Kreiss" ва Ташқи меҳнат миграция агентлиги ўртасида Латвияга 600 нафар ҳайдовчиларни уюшган тарзда ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
"Ватанпарвар" ташкилоти билан ушбу уюшмага тегишли автомактаблар платформасида ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун махсус симуляторлар ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
Мазкур марказларда тайёргарликдан ўтган ҳайдовчилар Европа стандартларига мос сертификатлар олишлари ва ЕИ давлатларида фаолият кўрсатишлари мумкин бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.