Ўзбекистон
23.10.2023
1 349

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Буюк Британиянинг Мен оролида йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири – FIDE Grand Swiss 2023 старт олади. Эътиборлиси, мазкур мусобақада ўзбек шахматининг олтин авлоди ҳам иштирок этади: 15. Нодирбек Абдусатторов (2716). 47. Жавоҳир Синдоров (2658). 84. Нодирбек Ёқуббоев (2616). 99. Шамсиддин Воҳидов (2578). 114 нафар шахмат усталари дона сурадиган ушбу турнирнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, 1 ва 2-ўринни олганлар 2024 йил апрелида Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказиладиган тож даъвогарлари турнирига йўлланмани қўлга киритади. FIDE Grand Swiss 2023 2023 мукофот жамғармаси — 460 000 АҚШ доллари: 1-ўрин — 80 000 $ 2-ўрин — 60 000 $ 3-ўрин — 40 000 $ 4-ўрин — 35 000 $ 5-ўрин — 30 000 $ 6-ўрин — 25 000 $ 7-ўрин — 20 000 $ 8-ўрин — 18 000 $ 9-ўрин — 15 000 $ 10-ўрин — 12 500 $ 11 — 15-ўринлар — 8000 $ дан 16 — 20-ўринлар — 5 000 $ дан 21 — 25-ўринлар — 3000 $ дан 26 — 30-ўринлар — 2500 $ дан 31 — 46-ўринлар — 2000 $ дан 11 турдан иборат мусобақанинг 1-тури 25-октабр, чоршанба куни, Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.