Ўзбекистон
17.07.2023
1 070

Жорий йилнинг 10–17 июль кунлари Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган 53-Халқаро физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жавоҳир Султонов бронза медалини қўлга киритди. Дунёнинг 91 та мамлакатидан жами 400 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этган олимпиадада эришилган ушбу медаль Халқаро физика олимпиадасида(IPHO) қўлга киритилган Ўзбекистон тарихидаги 3-бронза медали ҳисобланади. Қайд этиш мумкин, Терма жамоамиз аъзолари мазкур нуфузли мусобақада 2015 йилдан буён иштирок этиб келишмоқда ва ҳозирга қадар жами 3 та бронза медални (2018, 2021, 2023) қўлга киритишган. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 3-ўрин соҳиби учун (бронза медаль) базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари берилади. Мавзуга доир: Ўзбекистонлик ўқувчилар иккита халқаро фан олимпиадасида жами 6 та бронза медалини қўлга киритишди
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида ғолиб бўлди
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, ўқувчилар ва уларнинг мураббийлари белгиланган миқдорда мукофот пуллари билан тақдирланади.
Ўтган 6 ойда ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро фан олимпиадаларида жами 63 та медал жамғаришди
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг жорий йил биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.