Ўзбекистон
31.07.2024
194
ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқот аввалида юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бунда аҳолининг барча қатламларини малакали тиббий хизматлар билан қамраб олиш, бирламчи бўғинни такомиллаштириш, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни халққа янада яқинлаштириш, соҳани рақамлаштиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 январдаги тегишли қарорига асосан вазирлик тузилмасида «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси ташкил этилди. Натижада тиббиётдаги ислоҳотларни жадаллаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида АҚШ, Канада ва бошқа қатор ривожланган мамлакатлардан етакчи халқаро экспертлар фаол жалб қилиняпти.
Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлиги хусусида сўз юритилар экан, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар юртимиз тиббиётини янада ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.
Масалан, ҳозир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу мамлакатнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ҳамда бошқа нуфузли ташкилотлари билан сил ва ўпка касалликларининг олдини олиш, тиббиёт муассасаларини махсус ускуналар билан жиҳозлаш, гепатит B ва С ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш каби қатор йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
– Ўзбекистон ва АҚШ – стратегик ҳамкорлар. Биз глобал миқёсда шу жумладан, юртингизда тиббиётни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшиб келаётганимиздан хурсандмиз, – деди Ж.Хеник. – USAID томонидан мамлакатингиз учун ажратилаётган грантларнинг 40 фоизи айнан соғлиқни сақлаш соҳасидаги дастурларга йўналтирилаётгани бу масалага нақадар катта эътибор қаратаётганимиздан далолат беради. Биз кейинчалик ҳам Ўзбекистонга қўлдан келганча ёрдам кўрсатишга тайёрлигимизни билдирамиз.
Суҳбат чоғида қайд этилганидек, Ўзбекистонни нафақат маҳаллий аҳоли, балки қўшни мамлакатлардан фуқаролар келиб, сифатли тиббий хизматлардан фойдалана оладиган минтақавий тиббий хабга айлантириш тизим олдида турган асосий вазифалардан биридир. Бу мақсадга эришиш учун, энг аввало, замонавий инфратузилма ва юқори малакали мутахассислар зарур. Вазир вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров юртимиз мазкур йўналишда АҚШ тажрибаси ва кўмагидан фойдаланишдан манфаатдорлигини билдирди.
Шунингдек, учрашув давомида барча йўналишларда юқори малакали кадрларни тайёрлаш, касалликларни профилактика қилиш мақсадида бирламчи амбулатор хизматни ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ихтисослашган юқори технологик тиббий ёрдамни такомиллаштириш, рақамлаштириш ва суғурта механизмларини жорий этиш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?
Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.