Ўзбекистон
17.06.2023
1 358

2023 йил 15-16 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия авиация маъмуриятларининг икки давлат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида хамкорликни янада ривожлантириш мақсадида маслаҳатлашувлар ташкил этилди. Мазкур тадбирда икки томонлама хамкорликнинг бугунги кундаги холати, икки давлат уртасидаги авиакатновлар сонини ошириш ва янги йуналишлар очиш масалалари мухокама қилинди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги жами авиақатновлар сонини хафтасига 58 тадан 72 тага ошириш хамда янги йўналишлар очиш бўйича келишувга эришилди. Жумладан, 2023-2024 йиллар давомида Тошкент ва Истанбул уртасидаги авиакатновлар сонини хафтасига жами 38 тадан 50 тага етказиш хамда Қарши, Термиз, Нукус, Наманган, Андижон шаҳарларидан Истанбул шаҳрига янги авиакатновлар йулга қўйилишига келишилди ва тегишли хужжатлар имзоланди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.