Ўзбекистон
30.10.2023
1 706

2022 йилнинг 29 октябрь куни Хеллоуин байрами нишонланган Сеулнинг Итевон кўчасида тиқилинч рўй бериб, нафас қисилиши ва юрак тўхташидан 156 киши ҳалок бўлган, 196 нафари эса жароҳат олган эди. Ушбу фожиа натижасида Ўзбекистоннинг 1 нафар фуқароси ҳам ҳаётдан бевақт кўз юмганди. Шу муносабат билан элчихона Ўзбекистон фуқароларини одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни ҳамда ўзбекистонликлар иштирокида фавқулодда вазиятлар рўй берган ҳолатларда элчихонанинг қуйидаги масъул ходимларига зудлик билан қўнғироқ қилишларини тавсия қилади: Консул Элёр Нишонов – 010-6802-1969; Вице-консул Азамат Болтаев – 010-2909-4334; Атташе Абдуманнон Исанов – 010-3213-4505. Аввалроқ Жанубий Корея Адлия вазирлиги қарори билан ушбу давлатда ноқонуний ҳолатда бўлиб турган хорижликлар учун ихтиёрий равишда чиқиб кетишнинг махсус қоидаси кучга киргани тўғрисида хабар берилганди. Унга кўра, 2023 йил 9 декабргача ушбу давлатдан ихтиёрий равишда чиқиб кетган ноқонуний хорижликлар жарима ва қайта кириш тақиқларидан озод қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни турли акцияларга чиқмасликка чақирди
Элчихона турли ёлғон ташвиқотларга берилмаслик, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмаслик бўйича огоҳлантириш берди.
Тошкент аҳолиси огоҳлантирилди
Пойтахтда шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда.
Қозоғистонга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги мазкур мамлакатга кириш ва чиқишда Ўзбекистон фуқароларига барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилди.
Душанбеда Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар.