currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбошимчалик билан суд қилиш (самосуд) нима, унга қандай жавобгарлик бор?

Ўзбошимчалик билан суд қилиш (самосуд) нима, унга қандай жавобгарлик бор?

Ҳуқуқ

calendar

16.09.2024

eye

666

Ўзбошимчалик билан суд қилиш (самосуд) нима, унга қандай жавобгарлик бор?

Ўзбошимчалик билан суд қилиш — ҳақиқий ёки тахмин қилинаётган жиноятчини давлат органларига мурожаат этмасдан ноқонуний йўл билан жазолаш тушунилади.

Бизнинг юртимизда ўзбошимчалик билан суд қилиш орқали фуқароларни жазолаш қонун билан тақиқланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Коституциясининг 25-моддасига кўра, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир, 28-моддасида эса, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Бундан ташқари, “ўзича судлаш”, яъни қонун тили билан айтганда “ўзбошимчалик” Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддаси ва Жиноят кодексининг 229-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда содир этилса, энг кам иш ҳақининг  уч бараваригача миқдорда жарима билан жазоланади.

Худди шу ҳаракатлар кўп миқдорда зарар (БҲМнинг 300-500 бараваригача) ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, мазкур қилмиш жиноят ҳисобланиб, БҲМнинг 50 бараваригача (17 млн сўмгача) жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, “ўзича судлаш” кўпинча жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади ва Жиноят кодексининг 277-моддасига мувофиқ “безорилик” деб баҳоланиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо билан жазоланади.

Шунга кўра, баъзи уюшмаган фуқароларнинг ўзбошимчачилик билан бошқа шахсни жазолаш билан боғлиқ жиноий ҳаракатлари амалдаги қонунларимизга хилоф бўлиб, бу белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Инсонларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланган ва уни камситиш ҳамда поймол қилишга йўл қўйилмайди.   

Улашиш: