currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзини ўзи банд қилиш тартиби қандай?

Ўзини ўзи банд қилиш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

03.06.2025

eye

2 019

Ўзини ўзи банд қилиш тартиби қандай?

Кимлар ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳисобланади?

Ўзини ўзи банд қилган шахслар — меҳнат даромади олишга йўналтирилган, жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар саналишади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотлар қаерда сақланади?

Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотлар базаси (регистр) давлат солиқ хизмати органлари томонидан яратилади ва параллел равишда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириладиган жисмоний шахснинг шахсий ишга жойлашиши тарихига интеграция қилинади.

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб этилмайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахсга қандай фаолият тақиқланади? 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга ҳамда тадбиркорлик субъектларига ёлланган ходим сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.

Ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқиш объекти ҳисобланмайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахс солиқ тўлайдими?

Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолиятидан ташқари олинган даромадларига Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ солинади.

Ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин.

Бунда сўровнома ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан махсус мобиль илова ёки шахсий кабинет орқали электрон шаклда мустақил равишда, давлат солиқ хизмати органига келганда эса солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади.

Бекжон Исмоилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: