Ўзбекистон
18.02.2026
180

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 44-моддаси ходимларнинг вакиллик органларига сайланган шахслари учун алоҳида меҳнат кафолатларини белгилайди. Мазкур норма ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этувчи шахсларнинг мустақил фаолият юритишини таъминлаш ҳамда уларни иш берувчи томонидан эҳтимолий босим ва таъқибдан ҳимоя қилишга қаратилган.
Қонунга кўра, вакиллик органига сайланган шахслар ўз фаолияти сабабли иш берувчи ёки унинг вакиллари томонидан ҳар қандай шаклдаги таъқибдан ҳимоя қилинади.
Изоҳ:
Бу қоида шуни англатадики, ходим вакиллик фаолияти туфайли:
— асоссиз равишда огоҳлантирилмаслиги,
— хизмат вазифаси оғирлаштирилмаслиги,
— камситилмаслиги ёки босим остига олинмаслиги лозим.
Мазкур кафолат вакиллик органларининг реал ва мустақил ишлашини таъминлайди.
Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод этилмаган, аммо вакиллик органига сайланган ходимларга нисбатан:
— интизомий жаза қўллаш,
— меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш,
— тегишли вакиллик органининг олдиндан розилигисиз амалга оширилмайди.
Бундан ташқари, уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугаганидан кейин ҳам икки йил давомида иш берувчи ташаббуси билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун вакиллик органининг розилиги талаб этилади.
Бу норма вакиллик фаолиятини амалга оширган ходимни кейинчалик “жазолаш” мақсадида ишдан бўшатишнинг олдини олишга хизмат қилади. Икки йиллик ҳимоя муддати қўшимча кафолат механизми ҳисобланади.
Агар ходим вакиллик органининг раҳбари бўлса ва асосий ишидан озод этилмаган бўлса, унга нисбатан интизомий жаза қўллаш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш учун нафақат ички вакиллик органи, балки тегишли ҳудудий ёки тармоқ бирлашмасининг ҳам олдиндан розилиги талаб этилади.
Раҳбар шахс кўпроқ ташаббус ва талаб билан чиқиши мумкинлиги сабабли, унга нисбатан босим эҳтимоли юқорироқ бўлади. Шу боис қонун кучайтирилган ҳимоя механизмини назарда тутади.
Агар ходим вакиллик органидаги сайланадиган лавозим сабабли ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод этилган бўлса, ваколат муддати тугагач:
— аввалги иш лавозим)берилади;
— агар бундай лавозим мавжуд бўлмаса бошқа тенг иш (лавозим) таклиф этилади.
Бу норма ходимнинг касбий барқарорлигини сақлашга хизмат қилади. Яъни, вакиллик фаолияти туфайли у ўз иш жойини йўқотиб қўймаслиги керак.
Агар касаба уюшмаси органига сайланган ходимга тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаса, у қонун ҳужжатларида ёки жамоа келишуви ва жамоа шартномасида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади.
Бу қоида ижтимоий ҳимоянинг қўшимча механизми бўлиб, ходим манфаатларини кафолатлашни янада мустаҳкамлайди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.