Ўзбекистон
10.09.2025
142
Қонунчиликка кўра, шахс вафот этганда унинг мулки бўйича мерос ишида қонун бўйича меросхўрлар ворисликка навбат тартибида чақириладилар.
Мерос ҳуқуқи қонун билан белгиланган навбатлар асосида амалга оширилади. Фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари ҳам қонун бўйича ворис сифатида тан олинади ва улар фарзандликка олувчи ҳамда унинг қариндошларига тенглаштирилади. Бироқ фарзандликка олинган шахс ўз туғишган ота-онаси ва уларнинг қариндошлари орқали мерос олиш ҳуқуқига эга эмас. Шунингдек, фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари вафот этганда, уларнинг туғишган ота-онаси ҳам меросхўр бўлолмайди.
Меросхўрликдаги навбат принципи бўйича, кейинги навбатдагилар фақат аввалги навбатдагилар мавжуд бўлмаса, четлатилса, меросни қабул қилмаса ёки ундан воз кечса, ҳуқуққа эга бўладилар.
Биринчи навбатда мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), турмуш ўртоғи ва ота-онаси ворислик ҳуқуқига эга бўлади. Улар меросни тенг улушларда оладилар. Шунингдек, мерос қолдирувчи вафотидан кейин туғилган бола ҳам қонун бўйича биринчи навбатдаги ворис сифатида ҳисобланади.
Агар биринчи навбатдаги ворислар бўлмаса, иккинчи навбатдагилар ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Уларга қуйидагилар киради:
— туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар;
— ота ёки она бир ака-ука ва опа-сингиллар;
— мерос қолдирувчининг бобо ва бувилари.
Мерос қолдирувчининг амакиси, тоғаси, аммаси ва холаси учинчи навбатдаги ворислар ҳисобланади. Улар ҳам тенг улушларда мерос оладилар.
Олтинчи даражагача бўлган бошқа қариндошлар қонун бўйича тўртинчи навбатда ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Бунда, яқинроқ қариндошлар узоқроқ қариндошларга нисбатан устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари, агар улар Фуқаролик кодекснинг 1141-моддаси асосида мерос олмасалар, қонун бўйича бешинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Агар меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этса, унга тегишли бўлган улуш унинг авлодларига ўтади. Бу ҳуқуқ “тақдим қилиш ҳуқуқи” деб аталади. Масалан, мерос қолдирувчининг боласи вафот этган бўлса, унинг фарзандлари (неваралари) меросга эга бўладилар.
Тақдим қилиш ҳуқуқи чекланмаган даражада амал қилади. Масалан, ака-укалар ва опа-сингиллар номидан уларнинг фарзандлари, шунингдек амаки, тоғалар, амма ва холалар номидан уларнинг фарзандлари ҳам тақдим қилиш ҳуқуқига кўра ворислик қила оладилар.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг
Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.