Ўзбекистон
25.09.2023
1 424

Йозеф Рожа Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. “Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилинди ҳамда ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларини ва яқин истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Жаноб Элчига мамлакатдаги янги дипломатик миссияси давомида муваффақиятлар тилаймиз”, - дейилади хабарда. Маълумот учун, Венгриянинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Гюла Ковач жорий йилнинг 20 июль куни дипломатик миссиясини якунлаган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистон ва Венгрия табиий офатларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади
Венгрия вакили Ўзбекистон томони билан фавқулодда вазиятларни бошқариш ва табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирган.
Ўзбекистон Венгрия билан янги узум навларини етиштиришда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия узумчилик институти раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Венгриядаги Шарқшунослик институтида ўзбек тили ўқитилиши мумкин
Венгрия томони буни ташкил этишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси тайинланди
Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили элчи бўлди.