Ўзбекистон
13.10.2023
1 227

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон Нотариал палатасида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ветнамлик нотариуслар Ўзбекистон нотариати тажрибаси ҳақида Нотариал палата раиси Дилшод Ашуровдан билиб олдилар. Ветнам нотариати тажрибаси ҳақида маълумот бердилар.
Бугун, куннинг иккинчи ярмида, Ветнамлик нотариуслар Тошкент шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар идораларида бўлишиб, ўзбек ҳамкасбларининг тажрибаси билан яқиндан танишадилар.
[caption id="attachment_22499" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Ўзбекистон Нотариал палатаси[/caption]
Ҳозирги вақтда Ветнамда 1202 та нотариал идорада 3628 нафар нотариус фаолият юритади. Ҳудудларда 59 та нотариал бирлашмалар фаолият юритиб келмоқда.
Ветнам нотариати 2013 йилда ХНИга 84чи аъзо сифатида қабул қилинган.
2019 йилнинг январида Ханойда (Ветнам) бўлиб ўтган нотариусларнинг 1-Миллий конгрессида Ветнам нотариуслари Ассоциацияси ташкил этилган.
[caption id="attachment_22500" align="aligncenter" width="474"]
ФОТО: Ўзбекистон Нотариал палатаси[/caption]
Ветнам ўз нотариал тизимини ривожланиш борасида кўплаб қадамлар қўйди. Бу эса ҳуқуқий ҳужжатлар ва битимларнинг сифати ва тезкорлигини оширишга ижобий ҳисса қўшди.
Бугунги кунда Ветнам нотариати ҳам ўз тизимини рақамлаштириш борасида кескин ўзгаришлар қилишни мақсад қилиб олган ва ушбу йўналишда дунё нотариусларининг илғор тажрибаларини, хусусан, Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш ва ундан андоза олиш, шунингдек, соҳадаги янгиликларни ўзларида жорий этишни мақсад қилишган.
[caption id="attachment_22501" align="aligncenter" width="641"]
ФОТО: Ўзбекистон Нотариал палатаси[/caption]
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.