Ўзбекистон
06.02.2025
198
Ўзбекистоннинг диний соҳадаги сиёсати бугунги кунда халқаро ҳамжамият томонидан кенг олқишланаётгани барчага маълум. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан диний-маърифий соҳада оламшумул ишлар олиб борилмоқда.
Айниқса, халқимизнинг қўллаб қувватлаши билан янгиланган Ўзбекистон Конституциясида Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги белгиланган. Лекин бугунги кунда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати ўта долзарб мавзуга айландики, инсон манфаати, шаъни улуғланган ислоҳотлар олиб борилаётган кунларда "Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси" кенг жамоатчиликнинг эътиборига, халқимиз муҳокамасига ҳавола этилганининг ўзи демократик ёндашувдир.
Мазкур Концепция 7 та боб, 41 та банддан иборат бўлиб, унда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади ва унга хизмат қилувчи асосий вазифалар белгиланган Концепцияда қайд этилишича, дунёвий давлатда диний қадриятлар ҳам муҳим ўрин тутади. Диний қадриятлар Ўзбекистон халқининг маданияти, турмуш тарзи, урф-одатлари, одоб-ахлоқининг шаклланиши ҳамда уларнинг авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтишига хизмат қилиб келмоқда.
Эътиборли жиҳати, мазкур Концепциянинг 3-боби Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, асосий вазифалари ва принципларига бағишланган бўлиб, унда Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади аниқ белгилаб қўйилганки, фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашиш, конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш ва жамиятда диний бағрикенгликни ва дунёвийликни таъминлашдан иборат эканлиги барчани ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаган концепция, десак муболаға бўлмайди.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
— жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, фуқароларнинг эркинлиги ва қонун олдида тенглигини таъминлаш ҳамда конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш, юртимизда кўп миллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистон халқининг бирлиги ва бирдамлигини, урф-одатларига нисбатан ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, уларнинг ривожланиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш, фуқароларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиши учун тенг ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
— фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш каби вазивлар билан бирга жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтириш борасида фуқароларнинг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириши барчанингн виждон эркинлигини таъминлашдаги имкониятлари, қулайлиги ва ҳуқуқий асосидир.
Шунингдек, давлат ўзининг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишда конституциявий нормаларга мувофиқ дунёвийликка таяниш;,Конституциявий нормаларга мувофиқ давлат бошқаруви, давлат хизмати, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолияти ҳамда ижтимоий муносабатлар дунёвийлик асосида тартибга солинишини таъминлаш;
— давлат хизматчиларининг ўз касбий фаолиятида ва функционал вазифаларни бажаришда бирор-бир динга ёки эътиқодга устунлик беришига ёхуд бирор-бир динни ёки эътиқодни камситишига йўл қўймаслик;
— фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, аҳолининг соғлиғига, ижтимоий ахлоққа, жамоат хавфсизлигига ва жамоат тартибига таҳдид солувчи радикаллашувга қарши курашиш, экстремизм ва терроризм ғоялари тарқатилишига йўл қўймаслик каби вазифаларини таҳлил этадиган бўлсак, халқимиз азалдан ислом дини равнақи ва ўзининг энг гуллаган ривожини юртимиз алломалари томонидан олиб қиқилганидан хабардордирлар.
Наҳотки, бундай халққа кимдир ёт ғояларни тарқатишга ҳадди етса, наҳотки, бундай халқнинг ёш авлодини кимдир йўлдан уришга ҳаракат қилишга изн берса, биз унга жавобан ўзимининг концептуал асосларимиз билан жавоб беришга тайёрмиз. Шу боис, мазкур Концепция ўта муҳим ва долзрбдир. У қоғозларда эмас, балки кенг жамовтчиликка етказилиши давр талаби. Яна шу жиҳатларини назарда тутган ҳолда Концепцияда . жаҳон илм-фани, маданияти, санъати ва адабиётининг илғор ютуқларидан баҳраманд бўлган ҳолда мамлакат илм-фани ва маданиятини ривожлантириш вазифасини қўйилгани ҳам ҳуқуқий асосдир. Зеро, бу борада ҳам Ўзбекистон давлатчилик тарихига назар ташласак, қўҳна тарихимиз бой илмий мероси, маърифати билан жаҳон цивилизациясида ўзига хос ўрин эгаллаганини кўрамиз.
Ислом оламидаги илк мадраса Бухорода IX -аср бошида ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан Абу Ҳафс Кабийр Бухорий (767-832 йй) раҳнамолигида асос солинган. Бу мадраса манбаларда “Форжак” мадрасаси деб тарихга кирган. қилинган. Айниқса, маданиятимиз тараққиётида ўрта асрлар (IX-XII) яъни, Шарқ Уйғониш даври бўлиб, бу давр муҳим аҳамият касб этишини кенг жамоатчиликка етказишимиз зарур. Тарихий манбалар ва адабиётлардан маълумки, IX—XII асрлар Ўрта Осиёда илм-фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, юртимиздаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм-фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан тафсир, ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ёдгорликларини асраш ва янада бойитиш борасидаги мислсиз хизматлари учун Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан 2020 йилдан бошлаб “Бухоро шаҳри – Ислом маданиятининг пойтахти” деб эълон қилинганди. Юртимиз ана шундай шарафли мақомга, эътиборга лойиқ бўлган шундай улуғ кунларимизда юртнинг ёш авлодига, халқига кимдир ташқаридан диний таълимот беришини ақлга сиғдира олмаймиз.
Қувонарли жиҳати, фахр ила айта оламизки, бугун фуқароларимиз учун мазкур соҳада ҳам таълим олишлари учун яхши имкониятлар яратилганики, Ўзбекистонда 4 та олий ислом таълим муассасаси, 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси, жумладан, 2 та аёллар мадрасаси, шунингдек, православ ва протестант семинариялар фаолият кўрсатаётгани Концепциянинг ҳаётийлигининг амалий ифодаси.
Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг фаолияти, Илмий-амалий ёндашув асосида ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган мутафаккирлар меросини ўрганиш, диний таассублар билан боғлиқ хавфларнинг мафкуравий асосларини тадқиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда “Ҳадис илми мактаби” ва “Калом илми мактаби”, Бухорода “Тасаввуф илми мактаби”, Қашқадарёда “Ақида илми мактаби”, Фарғонада “Фиқҳ илми мактаби” бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Имом Бухорий, Имом Мотрудий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг фаолияти амалга ошиб турган даврда ҳар қандай ташқи хавф-хатарга жавоб берадиган дунёқарашимиз, ҳуқуқий саводхонлигимиз билан қарши тура оладиган кучли халқмиз.
Бу борада қонунийлик принципига мувофиқ диний соҳадаги давлат сиёсати Конституцияга ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилинган қарорларнинг Конституцияга ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги таъминланиши қайд этилган.
Шу боис ҳам, концепциядан кўзланган асосий Мақсад – бутун юримизда яшаётган фуқаролар ва кенг жамоатчиликни ана шу муаммолар ичига чуқурроқ олиб кириш, ҳар бир инсонда ҳақиқий виждон эркинлиги бўйича ечимларни аниқ-аниқ кўрсатиб беришга қаратилган. Мақсад – аниқ, вазифа – аниқ, амалга ошириладиган ишларимиз бугунги кунга, даврга мос ва хос бўлиши учун барчамиз масъулмиз. Дунё ҳамжамияти амалга оширилаётган ислоҳотларни тан олаётган даврда бу соҳада халқимиз, айниқса, ёшларимиз энди биздан янги амалий ишларни кутишмоқдаки, ана шундай умид ва ишончни оқлаш, эришган ютуқларимизни янги натижалар билан мустаҳкамлаш бизнинг нафақат вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланиши шарт. Ана шунда барчамиз дин соҳасидаги давлат сиёсатининг концептуал асосларини англаган ҳолда уни амалга оширишда бир ёқадан бош чиқариб фаоллик ва фидоийликнинг истиқболига эришамиз.
Фирюза Мухитдинова,
ТДЮУ профессор, юридик фанлар доктори
Улашиш:
Бошқалар
“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади
2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.
Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.
Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.
Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.