Ҳуқуқ
15.07.2026
56

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 163-моддасига кўра, водопровод (сув таъминоти) тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳамда сув ҳисоблагичларига ноқонуний аралашиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Қуйидаги ҳаракатлар мазкур модда билан ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади:
— сув таъминоти тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш;
— водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш;
— ер қазиш ва бошқа ишларни бажариш чоғида сув тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаслик натижасида уларга шикаст етказиш;
— совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига ҳамда уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш;
— ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқи аралашувни амалга ошириш.
Ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга қуйидаги миқдорларда жарима қўлланилади:
— фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача;
— мансабдор шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача.
Моддага кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган биноларни сув таъминоти ташкилотлари томонидан водопровод тармоқларига улаш тақиқланади.
Бундай ҳолат аниқланганда, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 бараваридан 85 бараваригача жарима қўлланилади.
163-модда умумий фойдаланишдаги иссиқлик ёки сув тармоқларига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд сув ҳисоблагичлари ва уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш орқали оз миқдорда ўғирлик содир этиш билан боғлиқ ҳаракатларга нисбатан қўлланилмайди. Бундай ҳолатлар бошқа ҳуқуқий нормалар асосида баҳоланади.
Зиёвуддин Намозов
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.