Ўзбекистон
29.06.2024
1 590

Эндиликда умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади. Бунга оид Президент қарори қабул қилинди.
Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади, шунингдек, текин фойдаланиш тўғрисидаги шартнома балансда сақловчи ва хусусий ўқув маркази ўртасида тузилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2024 йилда камида 1 мингта умумий ўрта таълим муассасасининг синф хоналарини хусусий ўқув марказларига касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун текин фойдаланишга бериш лозим.
Бунда синф хоналарини ижарага олган хусусий ўқув марказлари томонидан тегишли умумий ўрта таълим мактабларида ўқиётган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари бўлган юқори синф ўқувчилари, бироқ ўқув курсларида таҳсил олувчилар умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда бепул ўқитилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Мактабларда Ҳуқуқ синфлари ташкил қилинади
Ҳуқуқ синфига ўқувчилар “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан саралаб олинади.
Ўзбекистонда мактаблардаги давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган ҳудудлар маълум қилинди
2023 йилда мактаблардаги давомат 82,5 фоизни ташкил қилган.
Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши маълум қилинди
Кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.
Дарс қолдирадиган ўқувчиларнинг уйига “Огоҳлантириш хати” юборилади
Фарзандини мактабга боришини таъминламаган ота-оналарга МЖтКнинг 47-моддасига асосан чора кўрилади.