Ўзбекистон
04.11.2023
1 459

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан амалдаги лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бунга муносабат билдирди. “Ушбу хабарлар асосга эга эмаслигини маълум қиламиз. Бу борада ҳеч бир йиғилиш ёки расмий ҳужжатда сўз юритилгани йўқ”, – дейилади муносабатда. Қайд этилишича, айни дақиқаларда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича иш юритмоқда. Барча режалар кун тартиби бўйича давом этяпти. Сўнгги пайтларда ҳокимнинг ишдан олиниши билан боғлиқ хабарлар кўп бора тарқалмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.