currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКонституцияда тадбиркорларнинг қандай асосий ҳуқуқлари кафолатланди ва бу тадбиркорлар учун нима беради?

Конституцияда тадбиркорларнинг қандай асосий ҳуқуқлари кафолатланди ва бу тадбиркорлар учун нима беради?

Ўзбекистон

calendar

03.05.2023

eye

1 676

Конституцияда тадбиркорларнинг қандай асосий ҳуқуқлари кафолатланди ва бу тадбиркорлар учун нима беради?

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уни тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Тадбиркорликка кенг йўл очилганлиги туфайли, сўнгги олти йилда уларнинг сони 6 баравар ошиб, бугунги кунда 2 миллионга етди. Тушумлари 1 миллион доллардан ошган тадбиркорлар 26 мингтага, 100 миллион долларга етказганлар эса 220 тага етди. Таъкидлаш лозимки, эски Конституцияда тадбиркорлик қилиш эркинлиги кафолатланади, деган норма билан чекланиб, тадбиркорларнинг тўлақонли фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқларига доир махсус норманинг белгиланмаганлиги ҳуқуқий тизим учун “бўшлиқ” ҳисобланарди. Эндиликда, Конституциянинг 67-моддасига кўра Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди. Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли”, деган мазмундаги норманинг киритилиши орқали мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг энг асосий конституциявий кафолатлари белгилаб қўйилди. Хўш, тадбиркорлик фаолиятини самарали юритишда мазкур норма қандай аҳамият касб этади? Биринчидан, тадбиркорларни қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли эканлигининг белгиланиши, даромад олиш асосий мақсади бўлган тадбиркорлар учун иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида фаолият юритиш ҳуқуқини конституциявий кафолатлайди. Дарҳақиқат, қаерда даромад олиш имконияти бўлса, капитал ва инвестициялар шу тарафга қараб ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланади. Бу бозор иқтисодиётининг олтин қоидаларидан бири ҳисобланади. Бунда, муайян фаолият билан шуғулланиш бўйича қонун ҳужжатларида ҳеч қандай тақиқ қўйилмаганлиги муҳим аҳамият касб этади. Иккинчидан, ўз фаолият йўналишини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи тадбиркорларга ўз бизнес стратегияларини бошқа шахсларнинг, давлат органи ва уни мансабдор шахсларининг ўзбошимчалик билан аралашувисиз, ўз хоҳиши ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятини беради. Таъкидлаш лозимки, Хорватия, Эстония, Польша каби мамлакатлар конституцияларида ҳам шундай мазмундаги нормалар мавжуд. Конституцияга киритилган мазкур қўшимчалар эркин бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабини ўзида ифода этиб, давлатнинг тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишга доир асосий ёндашувини белгилайди ҳамда “қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади” принципи асосида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мезонларини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйди. Бу эса, ўз навбатида, тадбиркорлар эркин ва самарали фаолият юритишига, бизнес муҳитини яхшилашга, ички ва ташқи савдо ривожланишига, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини оширишга хизмат қилади.

Мақсуд Мустафоев,

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
618

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


25-ноябр 2025, 06:09
598

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
404

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


22-ноябр 2025, 04:02
380

Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Мавзуга доир янгиликлар: