Ўзбекистон
17.08.2023
1 317

Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармонига мувофиқ биргина 2023 йил якунига қадар республика бўйича 18 минг ўринли талабалар турар жойларини фойдаланишга топшириш вазифаси белгиланган. 2023 йил 1 июль ҳолатига 4 минг 702 ўринли 12 та талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилди. Айни пайтда 24 минг 394 ўринли 51 та талабалар турар жойларини қуриш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида, яъни янги ўқув йили бошланишига қадар республика бўйича жами 6 минг 400 ўринли 11 та талабалар турар жойи фойдаланишга топширилади. Шундан, Тошкент шаҳри талабалар шаҳарчаси ҳудудида жами 3 та 1 800 ўринли (Ўзбекистон миллий университети учун 1 та 400 ўринли, Тошкент давлат техника университети учун 1 та 800 ўринли ҳамда Тошкент тиббиёт академияси учун 1 та 600 ўринли) талабалар турар жойида қурилиш, таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланади. Топшириққа мувофиқ, йил якунига қадар Давлат дастурида белгиланган 18 минг ўринли талабалар турар жойлари ҳам тўлиқ қуриб битказилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.