Ўзбекистон
19.06.2023
1 441

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Янгиҳаёт туманида ичида одамлар бўлган лифт пастга тезликда тушиб кетгани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, 18 июнь куни 16:15 ларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Наврўз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг юк ташиш учун мўлжалланган лифти юқоридан пастга тушаётган вақтида техник носозлик туфайли тезлашиб, 1-қаватга яқинлашганда лифтнинг автоматик тормоз тизими ишга тушиб тўхтаган. Натижада лифтда бўлган 11 нафар фуқаро турли даражада енгил тан жароҳати олиб, РШТЁИМга олиб кетилган, дейилади ФВВ маълумотида. Ҳозирда шифохонадан 8 нафар фуқароларга уйига жавоб берилган, қолган 3 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Воқеа жойига ФВВ ҳодимлари, шаҳар ва туман ФВБ раҳбарияти, ИИБ, Прокуратура ҳамда ССБ ҳодимлари чиқишган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Лифтларнинг хавфсиз ишлаши учун ким масъул? 5 та муҳим маълумот
Сўнгги вақтларда лифтлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрамоқда. Hudud24.uz лифтлардаги хавфсизлик, уларни текширувдан ўтказиб туриш, хизмат муддати ўтган лифтларни ким алмаштириши кераклиги ҳақидаги масалаларга батафсил тўхталади.
Лифтда вафот этган аёлнинг ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилди
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди. Қайд этилишича, тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Тошкентда аёл электр ўчгани оқибатида лифтда қамалиб, вафот этди
Бош прокуратура воқеа тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилди.
Янгиҳаётдаги ёнғин натижасида бир хонадоннинг 5 кв.м майдонидаги кўрпа ёниб кетган — ФВВ