currencies image

11 847,16 UZS

52,28

usd

currencies image

13 843,41 UZS

157,81

eur

currencies image

141,44 UZS

2,77

ru



АсосийЯнгиликларЛифтларнинг хавфсиз ишлаши учун ким масъул? 5 та муҳим маълумот

Лифтларнинг хавфсиз ишлаши учун ким масъул? 5 та муҳим маълумот

Ўзбекистон

calendar

27.10.2023

eye

4 228

Лифтларнинг хавфсиз ишлаши учун ким масъул? 5 та муҳим маълумот

2021-2022 йиллар давомида лифтлар билан боғлиқ жами 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва  натижада 5 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган. Шу йили 18 июнда лифт носозлиги сабаб пастга қулаб тушди, 28 июлда почтачи аёлнинг жасади лифтдан топилди. 24 октябрь куни ҳам Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги кўпқаватли уйларнинг бирида лифт 9-қаватдан тушаётганда кескин тезлашиб, автоматик тормоз туфайли 5-қаватда тўхтаб қолди. Сўнгги вақтларда лифтлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрамоқда. Hudud24.uz лифтлардаги хавфсизлик, уларни текширувдан ўтказиб туриш, хизмат муддати ўтган лифтларни ким алмаштириши кераклиги ҳақидаги масалаларга батафсил тўхталади. Қуйида қонунчиликда белгиланган лифтлар билан боғлиқ айрим нормалар келтирилган.

  1. Лифтни техник кўрикдан ўтказиш учун ким масъул?
Лифтдан кундалик фойдаланишда назоратни унинг эгаси олиб бориши лозим. Лифт эгаси дейилганда лифт жойлашган бинонинг эгаси тушунилади. Кўп қаватли уй-жойларда эса уй-жойни бошқариш ширкатлари (халқ тилида “ТСЖ” “ЖЭК”) лифт учун масъул ҳисобланади. Уй-жойни бошқариш ширкатлари лифтларни ҳар йили камида бир марта техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаши лозим. Лифтнинг паспортида унинг хизмат муддати кўрсатилиши керак, яъни лифтдан неча йил фойдаланиш муддати. Агар лифт паспортида бу муддат кўрсатилган бўлмаса, у 25 йил хизмат қилади.
  1. Лифт қанча муддат хизмат қилади
Бу давр мобайнида лифт ишлаб чиқарувчи унинг хавфсиз ишлашига жавобгар ҳисобланади. Лифт паспорти бўлмаса ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, лифт паспорти ўзбек тилида бўлади, шунингдек, рус ёки инглиз тилида таржимаси бўлиши мумкин. Лифтнинг хизмат муддати тугаганидан кейин ундан фойдаланиш фақат Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (аввалги Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) рухсати билан амалга оширилади.
  1. Лифтларда қандай ускуналар бўлиши керак?
Лифтларда ёрдам қўнғироғи тугмаси, ҳаво алмашинувини таъминлайдиган мосламалар (одам сиғимига мос равишда), ёритиш ускуналари бўлиши керак. Шунингдек, лифтда электр ўчиб қолганда фавқулодда ёритиш мосламаси бўлиши шарт. Лифт эшиги автоматик ёпилаётганда одамларга шикаст етказиш хавфи минималлаштирилган бўлиши лозим.
  1. Янги уйларга ўрнатилган лифтни қабул қилиб олиш тартиби қандай?
Янги биноларга лифт ўрнатишда лифтни ўрнатган ташкилот ва пудратчи (қурувчи) уни текширади ва синовдан ўтказади. Текширув ва синов ижобий бўлса далолатнома тузилади ҳамда лифт эгасига топширилади. Лифт эгаси лифтни қабул қилиш бўйича комиссия ташкил қилиши керак ва комиссияга қуйидагилар киритилади: – лифт эгаси – комиссия раиси; – буюртмачи вакили; – лифтни ўрнатган ташкилот вакили; – қурилиш ташкилоти вакили; – Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси инспектори. Янги қурилган кўп квартирали уй-жойни бошқариш дастлабки икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади. Шунга кўра, бунда уй-жойларда лифтни дастлаб қабул қилиб олувчи ҳам қурувчи бўлади. Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши ҳолати бўйича давлат назоратини олиб боради. Уй-жойни бошқариш ширкатлари кўп квартирали уйларда аварияларни бартараф этадиган, 24 соат ишлайдиган авария-диспетчерлик хизматини ташкил этиши лозим. Бунда, лифт билан боғлиқ муаммолар вужудга келганда лифт кабиналарида ўрнатилган алоқа воситалари орқали авария-диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилиб ёрдам олиш имкони бўлиши керак.
  1. Хизмат муддати ўтган лифтларни ким алмаштиради?
Ҳукумат қарори билан 2021-2027 йилларда кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш дастури тасдиқланган. Дастур доирасида жами 3 562 та лифтни таъмирлаш ва алмаштириш белгиланган ҳамда бу мақсад учун 665 млрд 20 млн сўм пул ажратилган. 2023 йилда 532 та лифт таъмирланиши ва янгисига алмаштирилиши керак, уларнинг 452 таси Тошкент шаҳрида. Дастурни амалга ошириш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (аввалги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги), Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул.

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24 колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

24-июл 2026, 04:39
759

Уй-жой (квартира)ни ижарага бериш шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Уй-жойни ижарага бериш ёки ижарага олишда энг муҳим ҳужжат бу — ижара шартномасидир.


31-июл 2026, 07:11
758

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
705

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


25-июл 2026, 06:28
649

Медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахасислар қандай талабларга жавоб бериши керак?

Медиатор томонлар ўртасидаги низони ҳал қилишда мустақил ва бетараф воситачи сифатида иштирок этади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
2-феврал 2024, 11:12
1 280

Hudud24.uz'га мурожаат: иш вақтида бахтсиз ҳодисага учраганларга компенсация тўланадими?

Танишим бир корхонада ҳайдовчи бўлиб ишлайди. У иш вақтида бахтсиз ҳодисага учради. Бундай ҳолда иш берувчининг қандай вазифалари бор? Ходимга компенсация бериладими?

cover image
19-сентябр 2023, 14:00
6 831

Ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш: интизомий жазо ҳақида 5 та муҳим маълумот

Ҳар бир ходим иш фаолияти давомида камчиликлар ва хатоларга йўл қўйиши мумкин. Бундай пайтда қандай чоралар кўрилади? 3 йил олдинги хатоси учун ходимга жазо қўллаш мумкинми? Муддат ва оқибатлари қандай? Hudud24.uz интизомий жазо бўйича ходимлар билиши лозим бўлган ҳуқуқий нормалар ҳақида батафсил тушунтириш беради.

cover image
29-июл 2023, 16:18
1 472

Лифтда вафот этган аёлнинг ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди. Қайд этилишича, тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. 

cover image
28-июл 2023, 08:14
1 375

Тошкентда аёл электр ўчгани оқибатида лифтда қамалиб, вафот этди

Бош прокуратура воқеа тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилди.