Ўзбекистон
05.08.2023
350
Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир Абдулла Арипов “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилди. [caption id="attachment_17499" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Bosh vazir matbuot kotibi[/caption] Учрашувда жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди: [caption id="attachment_17500" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Bosh vazir matbuot kotibi[/caption] Биринчи ҳолат бўйича: Амалдаги вазият: “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан 1 минг 106 нафар фуқаро билан умумий майдони 61 минг 766 кв метр бўлган хонадонни сотиш бўйича шартномалар имзоланган ва фуқаролар томонидан 163,4 млрд сўм нақд пул тўланган. Бугунги кунга қадар 1 минг 106 нафар фуқародан 1 минг 60 нафари Бош прокуратуранинг тергов гуруҳи томонидан жабрланувчи сифатида сўроқ қилиниб, шартнома ва тўлов квитанцияларининг ҳаққонийлиги ўрганилган. Қолган 46 нафар фуқаро ҳали терговчиларга келиб учрашмаган (сўроқ қилинмаган). 1 минг 106 нафар фуқародан 321 таси (29 фоиз ) шартномада кўрсатилган суммани 100 фоизини, 202 нафар (18 фоиз) 70 фоиздан юқори қисмини, 298 нафар (27 фоиз) фуқаро 50 фоиздан – 70 фоизгача қисмини, 228 нафар (21 фоиз) фуқаро 30 фоиздан – 50 фоизгача бўлган қисмини, 51 нафар (5 фоиз) фуқаро 30 фоизгача бўлган қисмини тўлаган. 6 нафар фуқаро умуман пул тўламаган. Муаммони ҳал қилиш юзасидан таклифлар: I вариант: 1. Лойиҳа ишлари – топшириққа мувофиқ муаммони ҳал қилиш учун Бектемир тумани “Ийк ота” массивидан 11,4 гектар бўш ер майдони танланди ва 1-босқичда ушбу ер майдонининг 4,4 гектарига умумий майдони 61 минг 766 кв метр бўлган 1 минг 104 хонадонли 16 та 9 ва 12 қаватли темир-бетон қуйма монолит типдаги уйлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи тайёрланди. 2. Инфратузилма билан таъминлаш – қуриладиган уй-жойларнинг таннархини арзонлаштириш мақсадида массивнинг муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши ва ободонлаштириш ишларини республика бюджетидан амалга ошириш таклиф этилади. Шунингдек, массив ҳудудида маҳаллий бюджетдан ажратилаётган 29 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 990 ўринли умумтаълим мактаби жорий йилда фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари ушуб массивда боғча ҳам қурилади. 3. Қурилиш ишлари – мазкур ҳудудда кўп қаватли уйларни қуриш учун соҳадаги йирик пудрат ташкилотларининг таклифлар қабул қилинди. Улар орасидан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” компанияси, “Янги замон” МЧЖ, “Голд степ инвест” МЧЖлар танлаб олинди. Кўп қаватли уй-жойлар қурилишини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказиш ишлари жорий йил 1 октябрга қадар якунланади. Қурилиш ишлари лойиҳа ишлари билан параллель равишда олиб боришга рухсат берилса жорий йил 10 августдан бошлаб юборилади ва уйлар 2024-йил якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилади. Ҳукумат комиссиясига жабрланган фуқароларга қуриб бериладиган уй-жойларнинг 1 метр квадрати нархи 6 миллион сўмдан ошмаслиги топширилди. 4. Қуриб битказилган уй-жойларни жабрланган фуқароларга тақсимлаш: – аввалги пудрат ташкилоти билан тузилган шартномага асосан 100 фоиз пулини тўлаган (320 нафар) фуқароларга беғараз берилади; – шартномага асосан белгиланган маблағни бир қисмини тўлаган фуқароларга ҳам уй берилади, лекин шартномадаги хонадон майдонининг тўланмаган қисмига ҳар бир кв метр майдон учун қўшимча тарзда тўлов қилишади; – жабрланувчи фуқаролар томонидан аввалги пудрат ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномасига асосан сотиб олинган хонадоннинг умумий квадрат метри ўзгарган тақдирда, унинг ошган қисми бўйича ҳар бир квадрат метрга қурилиш таннархида қўшимча тўлов амалга оширилади. Пулини қайтариб олиш истагида бўлган фуқароларга тўлаган пул маблағлари тергов-суд жараёнлари якунлангандан кейин пудрат ташкилотининг давлат фойдасига тергов жараёнида хатланган мол-мулкларни сотиш эвазига тушган маблағлар ҳисобидан қайтариб берилади (тергов ва суд жараёнлари муайян вақт олиши мумкин). II вариант: 1. Лойиҳа ишлари – “Ийк ота” массивидан 11,6 гектар бўш ер майдонида 2 та босқичда умумий майдони 226 минг кв метр бўлган 3 минг 120 хонадонли 34 та 9, 12 ва 16 қаватли темир-бетон қуйма монолит типдаги уйлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи тайёрланди. 2. Инфратузилма объектлари республика бюджетидан қилиб берилади (113 млрд сўм). 3. Қурилиш ишлари – “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК, “Янги замон” МЧЖ, “Голд степ инвест” МЧЖ томонидан қурилади. 4. Қуриб битказилган уй-жойларни жабрланган фуқароларга тақсимлаш 1-вариантдаги каби амалга оширилади. 6. Назорат тизими – уй-жой лойиҳаси ва қурилиш ишларига қурилиш ва коммунал хўжалик вазирининг ўринбосари Адилов Даврон Қобулжанович ҳамда қурилиш ишларининг сифатига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси раҳбари Козим Носирович Тўлаганов масъул бўлади. Қурилиш ишлари якунига етказилгунга қадар Ҳукумат комиссияси доимий назорат қилади ва муаммоли масалаларни ҳал қилиб боради. Иккинчи ҳолат бўйича: Амалдаги вазият: Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018-йил 2 октябрдаги 1404-сон қарори билан Яшнобод тумани, Иззат кўчаси, 58-уй манзилида жойлашган “Сувсоз” ДУКга қарашли ҳудуддан 5,2 гектар ер майдони 1 минг 120 та хонадонли 8 та 7 қаватли уй-жойлар қуриш учун “Азия Инвест Фаворит” МЧЖга ажратилган. Бугунги кунда пудрат ташкилоти ажратилган 5,2 гектар ер майдонида 1 минг 513 та хонадонли 8 та 7 қаватли (мансарда билан биргаликда) уй-жойлар қурилиши олиб борилиб, 4 тасида (3,4,5,6-уйлар) қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилган. Қолган 4 та уйда (1,2,7,8-уйлар) қурилиши тугалланмасдан қолган. Ҳозирда пудрат ташкилотининг бошқа мол-мулкини сотиш орқали тушган маблағлар ҳисобидан ушбу 4 та уйда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда (ўртача 90 фоизга бажарилган). Юзага келган муаммо: – 1 минг 513 та хонадондан 1 минг 409 таси бўйича фуқаролар билан инвестиция шартномалари тузилган бўлиб, атиги 260 та фуқарога кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб берилган холос. Қолган 1 минг 162 та хонадон муаммоли бўлиб турибди; – жами 608 та хонадон фуқароларни хабардор қилмасдан пудрат ташкилоти раҳбари Х. Хатамов томонидан ўзига тегишли 17 та тадбиркорлик субъектига 8 та банкдан турли мақсадларда ажратилган 211 млрд сўм кредит маблағлари учун гаров таъминоти сифатида қўйиб юборилган. Шундан, 122 та хонадон банк балансига олинган, 112 та хонадон банк балансига олиниб сотиб юборилган, қолган 374 та хонадон банкда гаровда турибди; – 133 та хонадон 2 та шахс (якка тадбиркорлар ва фуқаролар) номига шартнома берилиб, сотиб юборилган; – 72 та хонадон солиқ органларида тақиқда бўлгани учун кадастр расмийлаштирилмаган; – 459 та хонадонда қурилиш ишлари якунига етказилмаган. Ҳукумат комиссияси томонидан иккинчи ҳолат бўйича юзага келган муаммони ҳал қилиш юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилган: 1. Солиқ идоралари томонидан хонадонларга қўйилган тақиқ ечилган 72 та хонадонни жорий йил 1 сентябрга қадар фуқаролар номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш. 2. Суд қарорлари ва келишув битимларига асосан банклар балансига ўтказилган 122 та ва гаровда турган 374 та хонадон бўйича суд жараёнида қайта кўриб чиқиб, кредит таъминотини пудрат ташкилотига тегишли бўлган ва тергов жараёнида хатланган мол-мулкларга алмаштириш ҳисобига жами 458 та хонадонни жорий йил 1 октябрга қадар фуқаролар номига расмийлаштирилишини таъминлаш. 3. Банк балансига олиниб, Давлат активлари агентлигига ўтказилган 59 та хонадонни қайтариб, ушбу хонадонлар бўйича даъвони тергов жараёнида хатланган мол-мулкларга қаратиш ва қайтарилган хонадонларни жорий йил 1 октябргача пул тўлаган фуқаролар номига расмийлаштириб бериш. 4. Қурилиш ишлари якунига етказилмаган 4 та кўп қаватли уйни Ҳукумат комиссияси назорати остида қўшимча маблағ ажратган ҳолда жорий йил 1 ноябрга қадар қурилиш ишларини якунлаб, фойдаланишга қабул қилиш. Қурилиш ишлари якунлангандан кейин 459 та хонадонни жорий йил 1 ноябрдан бошлаб фуқароларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш. Бунда қурилиш ишларини якунлаш ва аҳолини кадастр билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари – Ҳукумат комиссияси аъзоси Рахмонов Бахтияр Султанович ҳамда Яшнобод тумани ҳокими Рахмонкулов Бахтияр шахсан масъул бўлади. Штаб Иззат кўчасида қурилган уйларнинг ертўласида жойлашган сотув офисида бўлади. 5. Иккита шахс (якка тадбиркорлар ва фуқаролар) номига шартнома берилиб, сотиб юборилган 133 та хонадон ҳамда тижорат банклари балансига олиниб, сотиб юборилган 53 та хонадонга пул тўлаган фуқароларга ҳам олдин имзоланган шартномаси ҳамда тўлов квитанцияси асосида хонадонлар ажратилади. Бунда, Иззат кўчасида қурилаётган массивдаги хонадонлар етишмаган фуқароларга Бектемир туманида қуриладиган уй-жойлардан ажратиш таклиф этилади. 6. Қурилиш тугалланмаган хонадонларни сотиб олишга шартнома имзолаган фуқароларнинг хонадон нархини тўланмаган қисмини тўлашларига қулайлик яратиш мақсадида Иззат кўчасидаги массив яқинида тижорат банки кассаси ташкил этилади. 7. Иззат кўчасида қурилган массивга кўчиб келган аҳоли учун 2024 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан ушбу ҳудудга яқин масофада жойлашган 67-сон мактабнинг бўш ер майдонида 990 ўринли, 143-сон боғчанинг бўш ер майдонида 180 ўринга мўлжалланган қўшимча бино қурилади. Мавзуга доир: Уй олишда алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак? (видео)
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Беларус Республикаси Бош вазири Ўзбекистонга келади
Ташрифнинг асосий воқеалари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Тошкентда одамларнинг 401 млн сўм пулини талон-торож қилган мансабдорлар қамоққа олинди
Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотлари раҳбарлари аҳолидан ундирилган пулларни банк ҳисобига кирим қилмай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Москвада энергетика бўйича муҳокама ўтказади
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов иштирокида икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтади.
Ўзбекистондаги уй-жой қурилиши объектларининг 70 фоизи сейсмик барқарор эмас