currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларЙил бошидан бери 10 мингдан ортиқ киши қамалди

Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ киши қамалди

Ўзбекистон

calendar

20.07.2024

eye

1 030

Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ киши қамалди

2024 йилнинг дастлабки 6 ойида 10 мингдан ортиқ шахс озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда Олий суд.

Келтирилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 37 179 нафар шахсга нисбатан 29 086 та жиноят иши кўриб чиқилган. 465 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.

Судланган шахслар сони 29 382 нафарни ташкил этиб, шундан 10 287 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 18 579 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 516 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 26 028 нафари эркак, 3 354 нафари аёл, 11 145 нафари ёшлар (шу жумладан 1 068 нафари вояга етмаган) ва 1 105 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

3 432 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 16 624 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 5 620 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 6 976 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

71 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Ҳисобот даврида кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, қасддан баданга енгил шикаст етказиш, безорилик, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ҳамда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 6 337 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Апелляция тартибида 6 395 нафар шахсга нисбатан 4 798 та жиноят иши кўриб чиқилди. 307 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 1 311 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Кассация тартибида 1 636 нафар шахсга нисбатан 1 493 та жиноят иши кўриб чиқилди. 106 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 369 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Тафтиш тартибида 2 560 нафар шахсга нисбатан 2 188 та жиноят иши кўриб чиқилди. 45 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 337 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 590 нафар шахсга нисбатан 504 та жиноят иши кўриб чиқилди. 49 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 121 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
776

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


17-сентябр 2025, 07:24
753

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


29-сентябр 2025, 07:30
648

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
568

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
1-апрел 2024, 09:10
1 163

Уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинганларни масофавий назорат қилиш бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этилади

Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

cover image
27-январ 2024, 06:01
993

“Фарғона сув таъминот” МЧЖнинг аёл назоратчисини ҳақоратлаган шахс қамалди. Майда безорилик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Назоратчи аёл фуқаронинг уйига ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорликни ундириш учун борган.

cover image
29-декабр 2023, 04:25
800

Қашқадарёда экстремистик ғояларни тарғиб қилган 21 ёшли йигит қамалди

У Telegram'да 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.

cover image
19-октябр 2023, 06:01
1 185

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия ходими қамалди

Бўстонлиқ туман судида Ш. Ш.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.