currencies image

11 839,59 UZS

6,22

usd

currencies image

13 569,35 UZS

8,26

eur

currencies image

140,42 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларПрезидент ёқилғи-энергетика соҳасини коррупциядан тозалашга топшириқ берди

Президент ёқилғи-энергетика соҳасини коррупциядан тозалашга топшириқ берди

Ўзбекистон

calendar

31.05.2023

eye

1 331

Президент ёқилғи-энергетика соҳасини коррупциядан тозалашга топшириқ берди

Ўзбекистон президенти Коррупцияга қарши курашиш агентлигига Энергетика вазирлиги билан биргаликда 1 сентябргача ёқилғи-энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Президент администрациясига киритиш бўйича топшириқ берди. Бу давлат раҳбарининг 24 майдаги фармонида кўзда тутилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига «истеъмол қилинган энергия ресурслари учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро этилишини таъминлаш мақсадида» тизимнинг ҳар бир ходимининг масъулиятини ошириш топширилди. Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш чора-тадбирларини кучайтириши белгиланди. Департаментга қўшимча равишда Ўзэнергоинспекция билан ҳамкорликда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ҳамда энергия самарадор ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида ажратилган бюджет тизими бюджетлари ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг, шунингдек, Ўзбекистон кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитларининг мақсадли сарфланишини ўрганиб бориш топширилди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: