Ўзбекистон
03.06.2023
1 362

Ижтимоий тармоқларда йигитнинг бир қизга чорраҳа ўртасида гул ва узук совға қилган видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Sevimli телеканалининг "Zamon" информацион дастурида хабар берилади. Чилонзор метро бекати олдидаги чорраҳада юз берган ушбу ҳолат юзасидан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Ҳуқубузарлар судда ўзининг қилмишига изоҳ бераркан уларнинг асосий мақсади инсонлар ўртасида меҳр-оқибатни кучайтириш эканлигини таъкидлашган. Аммо бундай тарғибот учун видео олиш кимнингдир ҳаётини хавф остига қолдириш эвазига бўлмаслиги керак. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўриб чиқилган суд мажлисида ушбу блогерлар Ўзбекистон республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни (майда безорилик) содир этганликда айбли деб топилди. Уларга мазкур моддага асосан 3 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.