Ўзбекистон
28.10.2021
1 304

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва таълим институти ўртасидаги “Ҳамкорлик дастури» дастури юзасидан видеомулоқот шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашув марказ ва институт ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган «Ҳамкорлик дастури»ни имзолаш масаласини муҳокама қилишга бағишланди. Учрашувда Юристлар малакасини ошириш маркази директори ва масъул ходимлари, Япония томондан Адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва таълим институти профессори, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси директори Наито Шинтаро, бошқарма бошлиғи ўринбосари Хироши Суда, бошқарма ходимлари Кота Куроки, Хироми Оикава, Тсукико Китанолар иштирок этди. Таъкидлаш жоиз, “Ҳамкорлик дастури”дан кўзланган асосий мақсад икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва юридик кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш бўйича тажриба алмашишдан иборат. “Ҳамкорлик дастури”га мувофиқ қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик амалга оширилади: Марказ ва Институт фаолияти билан янада яқинроқ танишиш учун Томонларнинг делегациялари билан алмашиш; юристлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг Япония моделини қўллаш амалиётини ўрганиш; мунтазам равишда ҳуқуқий адабиётлар ва бошқа нашрларни алмашиш; ўзаро алмашинув дастурлари доирасида стажировкаларни ташкил этиш; Марказ ва Институт профессор-ўқитувчиларини машғулотларда ўзаро маъруза ўқиш жараёнига жалб қилиш; Япония мутахассисларини Марказ тингловчилари учун маърузалар ва профессор-ўқитувчилари учун маҳорат дарсларини ўтказишга таклиф этиш; ҳамкорликда қўшма илмий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш ва ишчи учрашувлар ташкил этиш; суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш; ҳамкорликда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш; қўшма тадқиқотлар ташкил этиш ва ўтказиш; Институт ходимларининг илмий мақолаларини Марказнинг “Вестник юриста – Юрист ахборотномаси – Lawyer herald” электрон журналида ва Марказ ходимларининг илмий мақолаларини Институт журналларида чоп этилишига амалий жиҳатдан кўмаклашишдан иборат. Шартнома 1 йил муддатга тузилади ва ҳар икки томон учун юридик ёки молиявий характердаги мажбуриятларни вужудга келтирмайди. Учрашув давомида Ҳамкорлик дастурининг ҳар бир банди бўйича музокаралар олиб борилди. Томонлар ўзаро манфаатли келишувга эришишди. Таъкидланганидек, мазкур ҳужжатининг имзоланиши ҳар иккала томон учун ҳам ҳамкорликнинг янги имкониятларини очади.
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.