Ўзбекистон
02.02.2022
800

Каттақўрғонлик Заршодабегим ҳозир 14 ёшда. 8-синфда ўқийди. У бугунгача барча тенгдошлари қатори шахсини тасдиқловчи бирор бир ҳужжатга эга эмасди. Чунки унинг туғилганлиги расман қайд қилинмаган. Нигора Давронова (Заршодабегимнинг онаси) 2005 йилда оила қургач, 4 нафар фарзанд кўрди. Қонуний никоҳдан ўтмагани боис, фарзандларнинг барчаси ҳам вақтида туғилганлик гувоҳномасига эга бўлмади. Бири туғилибоқ расман қайд этилган бўлса, бошқалари муддати ўтиб ҳужжатли бўлишди. Иккинчи фарзанди — Заршодабегим айрим сабабларга кўра, уй шароитида дунёга келди. Бироқ у ота-онаси ва катталарнинг бепарволиги сабаб расман фуқаро бўлишни 14 йил кутишига тўғри келди. Эр-хотин 2013 йилда қонуний никоҳдан ўтишди. Лекин яна боланинг масаласи эътибордан четда қолди. Каттақўрғон шаҳар ФҲДЁ бўлими ходимларининг ёрдами, амалий кўмаги билан Заршодабегим Иззатова жорий йилнинг 31 январида, 14 ёшида туғилганлик гувоҳномаси олди. Энди у ушбу ҳужжат билан ҳар қандай жойда фуқаролигини тасдиқлаши, бошқа ёшлар каби қатор ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 2021 йилда вилоятда 111 мингдан ортиқ туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган бўлиб, уларнинг 2 881 таси муддати ўтиб қайд қилинган. ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
Улашиш:
Бошқалар
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Ўзбекистонда 63 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилди
Статистика агентлиги дастлабки 4 ой учун маълумот берди.
Эр-хотиннинг шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Никоҳ ФҲДЁ органида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр-хотин деб ҳисобланадилар ва улар ўртасида эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади.
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
9 ойда Ўзбекистонда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Никоҳларнинг 93 771 таси шаҳар жойларда қайд этилган.