currencies image

12 927,17 UZS

36,74

usd

currencies image

14 717,58 UZS

3,29

eur

currencies image

155,73 UZS

0,31

ru



АсосийЯнгиликларЗарур ҳуқуқий ахборотни давлат идоралари хоҳлаган вақтда эмас, фуқаролар хоҳлаган вақтда топиш ва фойдаланиш имкониятининг яратилиши жамият учун жуда муҳимдир

Зарур ҳуқуқий ахборотни давлат идоралари хоҳлаган вақтда эмас, фуқаролар хоҳлаган вақтда топиш ва фойдаланиш имкониятининг яратилиши жамият учун жуда муҳимдир

Ўзбекистон

calendar

28.10.2021

eye

538

Зарур ҳуқуқий ахборотни давлат идоралари хоҳлаган вақтда эмас, фуқаролар хоҳлаган вақтда топиш ва фойдаланиш имкониятининг яратилиши жамият учун жуда муҳимдир

Бугун Минскда “Ахборот технологиялари ва ҳуқуқ (Ҳуқуқий ахборотлаштириш — 2021)” мавзусида  VII халқаро илмий-амалий конференциянинг биринчи куни якунига етди. Унда Хитой, Россия Федерацияси, Арманистон, Қозоғистон, Озарбайжон каби давлатларнинг ҳуқуқий ахборотни чоп этиш ва тарқатишга масъул бўлган мутахассислардан иборат делегация вакиллари иштирок этди. Конференция иши секцияларда олиб борилди. Мазкур конференцияда Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори ўринбосари ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди. Қуйида маъруза билдирилган фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.  Шерзод Баҳронов, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори ўринбосари — Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳиятини кенг ёритиш бўйича ахборот-таҳлилий медиа материаллар, шу жумладан, аудио- ва видеороликлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажларни тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш ҳам Марказимиз фаолиятининг муҳим йўналишидир. Шу мақсадда Марказимиз қошида замонавий техник воситалар ва рақамли ускуналар билан жиҳозланган ҳамда малакали ижодий ва техник мутахассислардан иборат инновацион Медиа марказ фаолияти йўлга қўйилган. Медиа марказга режиссёр, креатив муҳаррир, мухбир, дизайнер, тасвирчи ва видеомонтажчилар жалб қилинган. Ҳуқуқий ислоҳотлар ва қонунчиликдаги янгиликларни кенг ёритиш мақсадида туркум кўрсатувлар, кўплаб видеороликлар тайёрланиб, давлат ва нодавлат телеканалларда эфирга узатилмоқда, бундай медиа материалларнинг жамоат жойларида, хусусан, жамоат транспортларида ўрнатилган экранларда ҳам намойиши йўлга қўйилди. Медиа марказ имкониятидан фойдаланган ҳолда фуқаролар учун фойдали бўлган турли мавзудаги ҳуқуқий маълумотларни қамраб олган 200 дан ортиқ махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, видеотека шакллантирилди ва YouTube ижтимоий тармоғига жойлаштирилди. Тўртинчидан, давлат органлари ва ташкилотларига қонун ҳужжатларининг матнларини ўз вақтида етказиш мақсадида махсус ахборот тизими ишга туширилди. Мазкур тизимнинг афзаллиги шундаки, бирор соҳага оид қонун ҳужжати қабул қилинганда ушбу қонун ҳужжати масъул ташкилотларнинг энг қуйи тизимигача электрон шаклда тезкорлик билан етказилади. Бугунги кунда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу тизим орқали 150 га яқин давлат органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларига электрон шаклда юборилмоқда. Шу билан бирга, қабул қилинган ҳар бир муҳим қонун ҳужжати бўйича ҳуқуқий ахборот материаллари тўплами (инфографика, слайд, аннотация, ролик) тайёрланиб, соҳага масъул бўлган вазирлик ва идораларга ҳамда ҳудудларга юбориш амалиётини йўлга қўйганмиз. Бу орқали вазирлик ва идораларга ўз соҳа фаолиятларига оид қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари бўйича тайёр ахборот ва тарғибот материаллари етказиб берилмоқда. Биргина, жорий йилнинг ўзида Марказимиз томонидан 100 га яқин қонун ҳужжати бўйича тарғибот материаллари тайёрланиб, тегишли вазирлик ва ҳудудий идораларга етказдик. Бешинчидан, ҳуқуқий ахборот билан таъминлашда барча аҳоли қатламларини қамраб олиш мақсадида юридик адабиётлар, жумладан, юридик дарсликлар, шарҳлар ва махсус қўлланмаларни тайёрлаш (чоп этиш) ҳамда уларни таълим муассасалари, кутубхоналарга ва аҳоли орасида тарқатишга алоҳида эътибор қаратилган. Марказимиз томонидан фуқаролар минимал даражада билишлари лозим бўлган “Ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланма” тайёрланиб, жами 50 минг нусхада бепул тарқатилди. Бундан ташқари, имконияти чекланган, кўзи ожиз шахсларга ўз ҳуқуқларини уларга қулай усулда тушунтириш мақсадида халқаро ташкилотнинг грант маблағларини жалб қилган ҳолда кўзи ожизлар учун брайл алифбосида 2 томдан иборат “Кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами” нашр этилди ҳамда кўзи ожиз шахслар нодавлат нотижорат ташкилотларига, республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасига ва тегишли таълим муассасаларига тақдим этилди. Қолаверса, барча аҳоли қатламларининг ҳуқуқий билимларини янада кенгайтириш мақсадида манзилли ва предметли юридик энциклопедиялар ва ҳуқуқий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, асосан электрон шаклда турли веб-сайтлар орқали аҳолига ва таълим муассасаларига етказиш амалиёти йўлга қўйилган. Жорий 2021 йилнинг ўзида Марказ томонидан 20 га яқин бундай қўлланмалар тайёрланиб, электрон шаклда кенг тарқатилди. Олтинчидан, аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистонда Буюк Британиянинг Citizens Advice тармоғи тажрибаларидан фойдаланган ҳолда Advice.uz лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳага кўра, жойларда ҳудудий маслаҳат бюролари ташкил этилди, шунингдек фуқароларнинг сўровига асосан онлайн ҳуқуқий маълумот ва маслаҳат берувчи ҳуқуқий ахборот портали ишга туширилди. “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали орқали 60 мингдан ортиқ ҳуқуқий саволларга онлайн режимда жавоб берилди. Умуман олганда, Ўзбекистонда “ҳуқуқий ахборот ҳамма жойда ва керакли вақтда” тамойили асосида республиканинг барча ҳудудларида аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Зарур ҳуқуқий ахборотни давлат идоралари хоҳлаган вақтда эмас, фуқаролар хоҳлаган вақтда топиш ва фойдаланиш имкониятининг яратилиши жамият учун жуда муҳимдир. Бу борада бизнинг Марказимиз зиммасига кўплаб вазифалар юклатилган. Шундай экан, бу соҳада ижобий тажрибага эга бўлган ва мазкур конференцияда қатнашаётган давлатлар вакиллари билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш тарафдоримиз. Ушбу конференция доирасидаги муҳокамалар келгусида ҳамкорликдаги лойиҳаларимизга асос бўлиб хизмат қилади, деб ишонамиз.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 495

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 302

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 224

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
967

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: