Содда талқин
09.03.2026
103

Меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномаси муҳим ҳуқуқий воситалардан бири ҳисобланади. У иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги ижтимоий-меҳнат муносабатларини келишув асосида тартибга солади.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида жамоа шартномасини тузиш тартиби алоҳида белгиланган бўлиб, бу масала Меҳнат кодексининг 66-моддасида мустаҳкамланган.
Мазкур моддага мувофиқ, жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш ташаббуси исталган тарафдан билдирилиши мумкин.
Яъни таклиф:
— иш берувчи томонидан,
— ёки ходимлар вакиллари томонидан берилиши мумкин.
Бу норма меҳнат муносабатларида томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ижтимоий шериклик тамойилларини таъминлашга хизмат қилади. Агар тарафлардан бири жамоа шартномасини тузиш бўйича таклиф киритса, иккинчи тараф ушбу масалани кўриб чиқиши ва музокараларни бошлаши лозим.
Жамоа шартномасини тузиш масаласи кўриб чиқилганда, қонунчиликка мувофиқ жамоавий музокаралар ўтказилади.
Меҳнат кодексининг 49-моддасига асосан:
— жамоавий музокараларни ташкил этиш;
— жамоа шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш;
— ижтимоий-меҳнат масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия тузилади.
Ушбу комиссия, одатда, иш берувчи ва ходимлар вакилларидан тенг асосда шакллантирилади.
Жамоа шартномаси орқали:
— ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатлари аниқ белгиланади;
— иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги низоларнинг олди олинади;
— корхонада барқарор меҳнат муҳити шаклланади.
Шу боис, жамоа шартномасини тузиш ташаббусининг ҳар икки томонга ҳам берилиши меҳнат муносабатларидаги ижтимоий шерикликни янада мустаҳкамлайди.
Меҳнат кодексининг 66-моддасига кўра, жамоа шартномасини тузиш масаласини кўтариш ташаббуси иш берувчи ёки ходимлар вакиллари томонидан билдирилиши мумкин. Бу масала юзасидан жамоавий музокаралар ўтказиш ва шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия ташкил этилади.
Нажмиддин Эшмурзаев,
Сариосиё туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.